UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0

09 ноя 13:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муҳаммад Мокаев Brave CF лигасидаги навбатдаги рақибни айтди

Ўта енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган Brave CF чемпионлик камарини қўлга киритган Муҳаммад Мокаев иккинчи вазнда ҳам чемпион бўлмоқчи.

У енгил вазн тоифасида чемпионлик унвонига эга сербиялик Борислав Николичга қарши октагонга чиқмоқчи. Икки чемпион ҳам Баҳрайнда бўлиб ўтган Brave CF 100 турниридан кейин супер жанг ўтказишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

"Мен бир нарсани айтмоқчиман. Биз исталган вақтда ва исталган жойда жанг қилишимиз мумкин, аммо бунинг учун яхшигина ҳақ тўланиши керак. Бу бизнес, чунки мен оиламни боқишим керак. Агар ташкилот пул тўласа, сен билан Сербияда жанг қиламан", - деди оқшомнинг марказий жангида Хамза Кухежини тўртинчи раундда нокаутга учратган Николич.

"Дўстим, гонорарингизни ўзим тўлайман, ташвиш қилманг. Шаҳид, унга яхши пул бер! Мен икки вазн чемпиони бўлишга тайёрман!", - дея жавоб қайтарди британиялик Мокаев бўлажак рақиб ва Лига раҳбариятига юзланиб.

Маълумот учун, 25 ёшли Муҳаммад Мокаев иккинчи раунднинг саккизинчи сониясида ирландиялик Жерард Бернсни техник нокаутга учратиб, Brave CF чемпионига айланганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг