UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0

26 май 17:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мураббий Махачевнинг қайтиш муддатини тасдиқлади

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ислам Махачевнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирдининг ушбу дивизиондаги илк ҳимоя жанги ҳақида маълумот берди.

Аввалроқ 34 ёшли россиялик аралаш яккакураш устаси ҳам навбатдаги жанги август ойига режалаштирилганини маълум қилганди.

"Ҳа, - деди Мендес "Матч ТВ"га берган интервьюсида август ойида жангга тайёргарлик ҳақида гапириб. - Ислам профессионал - у ҳар қандай жангга тайёр бўлади ва унга аъло даражада етиб боради".

Маълумот учун, Махачев ўтган йилнинг ноябрь ойида иккинчи вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Миш-мишларга кўра, UFC унга жангни январь ойида ўтказишни таклиф қилган, бироқ Махачев рад этганди. Шундан сўнг Махачев ва енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Илия Топурия ўртасидаги жанг 14 июнь куни Оқ уйдаги турнирда ўтказилиши режалаштирилгани ҳақидаги воқеа кенг муҳокама қилинди.

Чемпионнинг рақиби ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ. Махачев жамоаси рейтингда саккизинчи ўринни эгаллаб турган собиқ чемпион Камару Усманга қарши жангга қизиқиш билдирганди.

Рейтингнинг биринчи ва учинчи рақамли жангчилари Иан Гэрри Мачадо ва Майкл Моралес ижтимоий тармоқларда бир неча бор ҳаммаси ҳал бўлганини ва уларни Махачевга қарши чемпионлик жанги кутаётганини маълум қилишди. Эҳтимол, уларга собиқ чемпион Жек Делла Маддаленани мағлуб этган рейтингнинг иккинчи рақамли вакили Карлос Пратес ҳам қўшилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг