UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0 18:26Тайсон Фьюри Хргович билан жанг учун шартини айтди 0 17:45"Дана Уайт доғистонликларга ҳамма нарсага рухсат беради" - UFC жангчиси 0 17:13Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасидаги реванш санаси маълум қилинди 0 16:46Платини "Олтин тўп"ни Кварацхелияга бермоқчи 0 16:07"Ҳеч ким бу жангга рози бўлмайди" — Хукер Усман Нурмагомедовнинг UFCдаги эҳтимолий дебюти ҳақида гапирди 0 15:30Хргович: "Итаума рақибларим орасида энг яхшиси, аммо..." 0 14:59Янгиланган WTA рейтингида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди 0 14:33Платини Инфантинони танқид қилди ва уни ФИФАдан истеъфога чиқишга чақирди 0 14:08Тайсон Фьюри: "Агар гап сотиш учун чемпионлик камарлари берилганда, мен мутлақ жаҳон чемпиони бўлардим" 0 13:39Mangu 5 турнири учун яна бир қизиқарли жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:10Шон О’Мэлли Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига изоҳ берди 0 12:44Фабрицио Романо Карим Бенземанинг келажаги ҳақида инсайд эълон қилди 0

05 мар 18:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мурод Хонтўраев Чирчиқдаги тадбирда қатнашди

Бугун, 5 март – Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил топган кун муносабати билан бутун республикамиз бўйлаб тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Чирчиқ шаҳрида жойлашган ЎзДЖСТУда Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан йирик байрамона тадбир ўтказилди.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокимлиги, Чирчиқ шаҳри ҳокими, вилоят спорти фидойилари, машҳур спортчилар, туман бошқармалари ҳамда вилоятдаги барча БЎСМлари раҳбар-ходимлари ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда вилоят спорти ривожи йўлида хизмат қилаётган фаол ходимлар, халқаро майдонларда қатор ютуқларни қўлга киритган спортчилар ва вилоят спорти ютуқларини ёритиб боришда фаол бўлаётган ОАВ вакиллари вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланишди.

Уларнинг қаторида халқаро майдонларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келаётган 23 нафар Жаҳон ва Осиё чемпионларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти туманлари ўртасида спортни кенг тарғиб этаётган туман сифатида Тошкент тумани эътироф этилиб, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов томонидан 56 млн сўмлик спорт инвентарлари билан тақдирланди.

Шундан сўнг тадбирнинг байрамона дастурига навбат берилди. Дастурга кўра, вилоятда ўзбек жанг санъати, таэквондо, каратэ спорт турлари билан шуғулланаётган ёшлар ўз кўргазмали чиқишлари билан иштирок этишди. Шунингдек, бир қатор санъаткорлар ўз куй ва қўшиқлари билан тадбир томошабинларини хушнуд этишди.

Тадбир якунида ММА бўйича кўпкарра Осиё чемпиони “Осиё айиғи” лақаби билан дунёга машҳур бўлган спортчимиз Мурод Хонтўраев вилоятдаги 500 нафардан ортиқ ёш спортчиларга вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан тақдим этилган совғларга ўз дасхатини туширган ҳолда тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг