06 июн 09:56
Янгиликлар
Бокс/ММА
Муроджон Аҳмадалиев даъвогарлар жангида рингга чиқади, рақиб маълум!
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевга камарларини қайтариб олиш учун имконият юзага келмоқда.
Matchroom промоутерлик компанияси мижозининг Марлон Тапалесга қарши реванш жангини ташкил этиб беришларини сўраб ташкилотга мурожаат қилганди. Ўз ўрнида Тапалеснинг жамоаси WBA ташкилотидан мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг сўраган.
Тапалес 25 июль куни WВC ва WВО камарлари учун бўлиб ўтадиган Наоя Иноуэ ҳамда Стивен Фултон жанги ғолибига қарши рингга чиқмоқчи. WВА вазиятни ўрганиб чиқиб, якуний қарорини эълон қилди. Аҳмадалиев навбатдаги жангини япониялик Томоки Камедага қарши ўтказади.
Ушбу жанг Eliminator, яъни даъвогарлик мақомида бўлади. Жанг ғолиби Марлон Тапалеснинг камарлари учун мажбурий ва шу билан бирга расмий даъвогарга айланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар