05 сен 11:27
Янгиликлар
Бокс/ММА
Муроджон Аҳмадалиев ва Даниэль Роман ўртасидаги жанг йил охирида ўтказилиши мумкин. Буни чемпион тасдиқлади
WBA ва IBF камарлари соҳиби Даниэль Роман Муроджон Аҳмадалиевга қарши шу йилнинг охирида жанг қилиши мумкин.
Бу ҳақида Романинг ўзи маълум қилди.
"Мен ҳозирча бироз тинчланиб, дам олмоқчиман. Шифокорлар қачон менга машғулот олиб боришимга рухсат беришса, ўшанда жанг ҳақида ўйласам бўлади. Лекин мен Аҳмадалиев билан йил охирига қадар жанг қилмоқчиман",-деди Роман.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев ва Роман ўртасидаги жанг 13 сентябрь куни “Madison Square Garden” аренасида иккита камар учун ташкил этилиши лозим эди. Лекин Даниэлнинг чап елкамдаги жароҳат сабабли жанг бекор қилинганди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар