UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0

16 май 17:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

MVP жангчилари тарозида: Роузи ва Карано хонимлар уддалади, Нганну рақибидан 16 кг оғир тош босди

АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида Most Valuable Promotions турнирининг расмий тарози ва сўнгги face to face маросимлари ўтказилди.

Оқшомнинг асосий жанги аёллар ўртасида ярим енгил вазн тоифасида ўтказилади ва унда UFC собиқ юлдузлари Ронда Роузи ва Жина Карано ўзаро тўқнаш келади. Турнир хедлайнерлари белгиланган вазн меъёрини ортиқча қийинчиликсиз, деярли 2 кг захираси билан бажаришди. Роузи тарозида 64.4 кг, Карано эса 64.1 кг тош босди. Бу вазн учун максимал лимит 66.2 кг. ни ташкил қиларди. 

Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи, яъни co-main event жанги Нейт Диас ва Майк Перри ўртасида ташкил этилади. Ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари ҳам ушбу вазн лимитини уддалашди. Диас 76.5, Перри эса 76.9 кг вазн қайд этди. 

Оғир вазн тоифасида собиқ UFC юлдузи Фрэнсис Нганну Жейк Пол ўтказаётган турнир доирасида Филипе Линсга қарши "қафас"га киради. Нганну рақибидан 16 кг оғирроқ вазнга эга экани ойдинлашди - 116.6 кг.


Тарози натижалари (Асосий кард жанглари)

Ронда Роузи (64.4 кг) – Жина Карано (64.1 кг)

Нейт Диас (76.5 кг) – Майк Перри (76.9 кг)

Филипе Линс (100.1 кг) – Фрэнсис Нганну (116.6 кг)

Кеннет Кросс (70.5 кг) – Саладин Парнасс (70.2 кг)

Робелис Деспейн (117.4 кг) – Жуниор Дос Сантос (111.3 кг)


Прелим кард жанглари

Жейк Бабиан (77.6 кг) – Намо Фазил (77.5 кг)

Адриано Мораес (58.5 кг) – Фуми Нкута (59 кг)

Жефферсон Крейтон (76.3 кг) – Жейсон Жексон (77.5 кг)

Давид Мгоян (65.9 кг) – Альберт Моралес (65.2 кг)

Жейд Мэссон-Вонг (58.6 кг) – Алин Перейра (58.1 кг)

Крис Авила (74.4 кг) – Брэндон Женкинс (74.5 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг