UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0

19 фев 15:40
Янгиликлар

Футбол

МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида таркибни кенг кўламда кучайтиришга тайёрланмоқда.

"TEAMtalk" маълумотларига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти "Ньюкасл" вингери Энтони Гордон учун тахминан 100 млн евро (87,4 млн фунт) тўлашга тайёр.

Хабар қилинишича, агар жамоа вақтинчалик мураббий Майкл Кэррик қўл остида Чемпионлар Лигасига чиқса, клуб эгаси ҳисобланган INEOS компанияси трансферларга 200 млн фунтдан ортиқ сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Журналист Бен Жейкобснинг таъкидлашича, "Юнайтед"ни футболчининг универсаллиги ўзига тортмоқда — Энтони чап қанотда юқори тезликка эга бўлиш билан бирга, марказий ҳужумчи ролида ҳам чакки эмас.

Гордон ушбу мавсумда сермаҳсуллиги билан ажралиб турибди. "Ньюкасл" сафида у ҳозиргача 141 ўйинда 32 та гол уриб, 28 та голли пас берган.

МЮ инглиз футболчисидан ташқари "Лейпциг" юлдузи Ян Диомандени ҳам кузатмоқда, бироқ Премьер-лигадаги тажрибаси туфайли Гордон ҳозирча устувор мақсад бўлиб қолмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг