19 дек 16:11
Янгиликлар
Теннис
Надаль кетма-кет 900-ҳафтани Топ-10 'таликда ўтказмоқда
Бироз аввал АТР эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтинги эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Эътиборлиси, "Катта Дубулға" турнирларининг 22 карра чемпиони Рафаэль Надаль кетма-кет 900-ҳафтани АТР рейтингининг кучли 10 талигида ўтказмоқда. Бу расмий жаҳон рейтинги жорий қилинганидан бери рекорд кўрсаткичдир (Жимми Коннорс кетма-кет 788 ҳафта билан иккинчи ўринда).
Рафа 2005 йилнинг 25 апрелида Топ-10 га кирган ва ўша вақтдан бери кучли ўнталикни тарк этмаган. Топ-10 таликдаги жами ҳафталарда у фақат Рожер Федерердан (968) ортда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Надаль АТР рейтингида ҳамюрти Карлос Алькараздан кейин 2-поғонани эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар