24 июн 11:19
Янгиликлар
Енгил атлетика
Надия Дусанова Польшадаги мусобақада ғолиб чиқди
Кеча Польшанинг Ополе шаҳрида енгил атлетика бўйича “Opolski Festiwal Skoków” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Жаҳоннинг таниқли атлетлари иштирокида кечган баҳсда терма жамоамиз вакиллари ҳам ўз омадини синаб кўришди. Мусобақада аёллар ўртасида баландликка сакраш секторида қатнашган ҳамюртимиз Надия Дусанова олтин медални қўлга киритди.
Иккинчи ўрин Украина вакиласи Ирина Герашенкога насиб этган бўлса, италиялик Алессия Трост кучли учликни якунлаб берди.
Эътиборлиси, барча совриндорлар бир хил - 1.86 метр натижа қайд этишган. Дусанова ушбу баландликни биринчи уринишнинг ўзидаёқ забт эта олгани унинг юқори ўриндан жой олишини таъминлади. Қолган совриндорлар бу натижа учун 2 тадан уриниш сарфлашди.
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар