UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0

21 июн 11:31
Янгиликлар

Енгил атлетика

Надия Дусанова Польшадаги турнирда совриндор бўлди

Польшанинг Ополе шаҳрида енгил атлетиканинг баландликка сакраш тури бўйича анъанавий "Opole High Jump Festival" мусобақаси якунига етди.

Ушбу халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчи Надия Дусанова ҳам иштирок этди ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Қизғин кечган беллашувларда ғолиблик икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланган россиялик Мария Ласицкенега насиб этди. У 194 см баландликка сакраб, олтин медаль соҳибасига айланди. Шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан эса 190 см баландликни забт этган Надия Дусанова ўрин олди. Кучли учликка украиналик Юлия Чумаченко (186 см) якун ясади.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Надия Дусанова Осиё ўйинларига тайёргарликни қизғин давом эттирмоқда. Ушбу турнир ҳам Жакартадаги нуфузли мусобақа учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажарди. Умид қиламизки, Дусанова август ойида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида делегациямиз ҳисобига олтин медални қўшиб қўя олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг