UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0

07 фев 16:39
Янгиликлар

Енгил атлетика

Надия Дусанова Словакиядаги турнирда иштирок этди

Кеча Словакияда енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада енгил атлетиканинг мазкур тури бўйича дунё етакчилари ҳисобланган спортчилар иштирок этди. Улар орасида амалдаги жаҳон чемпиони, кетма-кет 32та мусобақадан бери ғолибликни қўлга киритиб келаётган, ўз вақтида 206 см натижани қайд этган россиялик Мария Ласицкене ҳам қатнашди. Ундан ташқари Сент Люис вакиласи Спенчер Леверн, болгариялик Мирела Мемирева, италиялик Алессия Трост, Чехия вакили Михаэла Хрубаларни кўришимиз мумкин эди. Таъкидлаб ўтиш лозимки, юқорида санаб ўтилган спортчиларнинг шахсий рекорди камида 195 см ни ташкил қилади. 

Ушбу юлдузлар қатори турнирда Осиёнинг уч карра чемпиони, ҳамюртимиз Надия Дусанова ҳам иштирок этди. Баҳсларда Дусанова 184 см натижа кўрсата олди. 

Якунда мусобақада россиялик спортчи Мария Ласицкене ўзининг кетма-кет 33-ғалабасини тантана қилди. У 202 см баландликка сакрай олди. Ундан кейинги ўринларни эса Спенчер Леверн ҳамда Алессия Тростлар эгалладилар.

Надия Дусанова бугун Чехияда ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. Ушбу турнирда ҳамюртимиздан муваффақиятли иштирокни кутиб қоламиз. 

Эслатиб ўтамиз, Дусанова бир ҳафта олдин Эронда ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида 187 см баландликка сакраб, олтин медаль соҳибига айланганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг