26 июн 08:08
Янгиликлар
Теннис

Nature Valley. Возняцки иккинчи даврада ғалабага эришди
Даниялик теннис маликаси Каролин Возняцки Истбурн шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг учинчи даврасига йўл олди.
Дунёнинг 14-ракеткаси иккинчи давра учрашувида рейтингнинг 70-поғонасини эгаллаб турган германиялик 31 ёшли Андреа Петковичга қарши кортга чиқди.
Каролин 1 соату 27 дақиқа давом этган учрашувда рақибасини таслим этди - 6/4, 6/4. Энди Возняцки Nature Valley International турнирининг нимчорак финал баҳсида беларуслик Арина Соболенко билан ҳисоб-китоб қилади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар