UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Бишкек турнирида иккинчи олтин медаль қўлга киритилди 0 15:14Нурмагомедов ҳам Саудиядаги UFC турнирида жанг қилади 0 14:53ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди 0 14:32Жонс Прохазка - Хилл жанги учун ўз тахминини айтди 0 14:11Магомед Анкалаев ниҳоят тан олди 0 13:50"Агар шундай қилсам, бу Усик учун Рождество совғаси бўлади" - Фьюри 0 13:29Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум 0 13:08Prezident Kubogi. Бугун ҳам икки гроссмейстеримиз ўртасидаги дербига гувоҳ бўламиз, Абдусатторов эса ҳинд шахматчисига қарши! 0 12:47Тожикистонлик UFC жангчиси Муҳаммад Наимовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 12:26Конор Макгрегор учун 2025 йил ҳам суд билан бошланади 0 12:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийи! 0 11:44Қозоғистон президенти вазирга "легионерлар" сонини қисқартириш бўйича топшириқ берди 0 11:23Бобурийлар бунёд этган дунёнинг етти мўъжизасидан бири 2036 йилги Олимпия ўйинлари рамзи бўлиши мумкин 0 11:02Дана Уайтдан шартнома сўраган тожик спортчиси Кореяда жанг қилади 0 10:41Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" плей-офф йўлланмасини нақд қилди, "Пахтакор" 12 клуб орасида 10-ўринда! 0

30 авг 19:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нега айнан “Зомби”? (мутолаа учун)

Теглар :  Кореялик зомби
Бу “бемаза” йигит ўзининг ақлдан озган услуби билан танилган.

Ҳимояланиш ҳақидаги фикрлар унинг учун иккинчи даражали ҳисобланади...

26 август куни UFC фахрийси Чан Сунг Жунг Сингапурдаги турнирнинг асосий жангида Макс Холлоуэйга қарши баҳс олиб борди. Аралаш яккакураш оламида Жунг кўпроқ “Зомби” номи билан машҳур. Хўш, унга бундай лақаб нега берилган? Жунг мактабда кўп бор зўравонликкка учраган, ҳатто қизлардан томонидан хам калтакланган, кейин эса жанг санъати билан шуғулланишни бошлаган. Ҳаммаси ана ўшандан кейин бошланди...


Чан Сунг Жанубий Кореянинг Похан шаҳрида туғилган, бироқ ўсмирлик чоғида Сеул яқинидаги кичик шаҳарчага кўчиб ўтган ва у ерда жиддий зўравонликка дуч келган. Тенгдошлари уни нафақат бегона деб билишади, балки жисмоний ҳолати устидан ҳам мазаҳ қилишарди. Боиси, у паст бўйли ва озғин йигит бўлган. “Мени ҳар куни ҳақорат қилишди ва лақаблар қўйишди. Дўстларим йўқ эди. Ҳатто қизлар ҳам мени уришарди. Фақат сабр қилиш қолганди”, - дея хотирлайди жангчининг ўзи. 


“Зомби”нинг холаси уни корейс миллий жанг санъати – Ҳапкидога олиб келганидан сўнг барчаси ўзгарди. Орадан бир йил ўтгач, у кикбоксингга ўтди, ўзини дзюдода ва жиу-житсуда ҳам синаб кўрди, 18 ёшга етганида таэквондога борди. Жунг ўзининг ММА карьерасини Осиё промоушенларида 9 та ғалаба билан бошлади. Корейс жангчиси 2010 йилдан эътиборан мухлислар нигоҳига тушди. Ўша йили WEC 48 мусобақасида Леонард Гарсия билан кечган 3 раундлик жангда гарчи мағлуб бўлган бўлса-да, оқшомнинг энг яхши жанги учун тақдим тақдим этиладиган бонус соҳибига айланди. Унинг жанги UFC раҳбариятида илиқ таассурот қолдиради ва ўша куннинг ўзидаёқ промоушен ёш Чан Сунг ҳақида кичик бир мақола эълон қилади. 

“23 ёшли бу “бемаза” йигит ўзининг ақлдан озган услуби билан танилган. Ҳимояланиш ҳақидаги фикрлар унинг учун иккинчи даражали ҳисобланади. Қўллари доим пастда ва ияги доим баланд – бу жуда ҳайратланарли. У рақибларининг зарбаларини деярли ҳис қилмайди. Душманнинг кучли зарбаларини уни безовталантирмайди. Америка корейс “зомби”сини табриклайди”, дейилганди мақолада. Жунг шундан бошлаб “Зомби” тахаллусини ёқтириб қолди. Ушбу лақаб Жанубий Кореяда жуда машҳурдир. Ҳаммаси унинг жанг услуби сабаб пайдо бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Чан Сунгнинг қафасдаги тажовузкорона ва такрорланмас услуби мухлисларнинг ҳурматига сазовор бўлди. У ўз спарринг шериклари ва жамоадошларини ҳам аяб ўтирмайди. Машғулотлари ҳақиқий жанглардан фарқ қилмайди. Жунг АҚШга кўчиб ўтганидан сўнг “Кореялик зомби”га айланди. Шу билан бирга, у ўз шахсий брендини ривожлантириб борди. Ўзининг савдо линиясини ишга туширди. Қолаверса, саккизбурчакка доим The Cranberries гуруҳининг "Zombie" қўшиғи билан кириб келади. 

“Мен учун томошабинларга қизиқарли жанглар туҳфа этиш муҳим. Менга ўз услубим ёқади. Ўйлайманки, лақабим аралаш жанг санъати усталари ичида энг яхшиси”, - дейди спортчининг ўзи. “Зомби” ҳозир 36 ёшда. У жуда катта тажрибага эга. Жунг шу кунга қадар 2 та чемпионлик жангини ўтказган. Энди нега уни “зомби” дейишларини тушунгандирсиз?!


Хорижий сайтлар асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
01 сен 14:28:02
Юсуф Ачилов
Qoyil
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг