UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

05 мар 20:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нейт Диаз Камару Усманни танқид қилди

Америкалик жангчи Нейт Диаз ижтимоий тармоқларда ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Камару Усманни танқид қилди.

"Масвидаль ва Ковингтон ўртасидаги жанг Усманнинг ҳар қандай жангидан яхшироқ", — деб ёзди Диаз твиттерида.

Диаз UFC 263 доирасидаги сўнгги жангида британиялик Леон Эдвардсга ютқазганди. Нейт аввалига 2021 йил охиригача яна жанг ўтказишни режалаштирганди. Бироқ, промоушен унга Хамзат Чимаев билан жанг ўтказишни таклиф қилганидан кейин, Диаз UFC билан рақиб борасида келиша олмади.

2022 йил январь ойи ўрталарида Дана Уайт Усманнинг навбатдаги рақиби ямайкада туғилган британиялик жангчи Леон Эдвардс бўлишини маълум қилганди. Кейинчалик Уайт Усман ва Ян Блахович ўртасидаги дуэлни ташкил қилиш ғояси ҳақида гапирганди. 

Ҳозирда Камару Усман ММАда 21 та жанг ўтказган бўлиб, 20 та ғалабага эришган ва битта мағлубият аламини тотиб кўрган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг