UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Ар-Риёд-2025: Иккинчи кунги баҳслардан кейин медаллар жамғариш рейтингидаги ҳолатимиз қандай? 0 23:10Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар мусобақанинг иккинчи кунини 15 та медаль билан якунлашди 0 18:34Фёдор Емеляненко Махачевга юзланди 0 18:13"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи 0 16:47VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Тўрт дзюдочимиз финалда, қолган уч нафари бронза учун курашади + ФОТО 0 16:26Чимаeв Махачев - Делла Маддалена жанги ҳақида гапирди 0 16:05"Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди 0 15:44Боксчимиз Одинахон финалга чиқди, Узукжамолда бронза + ФОТО 0 15:23Адҳамжон Эргашев олтин ва кумуш медалларни ҳам қўлга киритди 0 15:02Жейк Пол Перейрага жанг таклиф қилди: "У рози, лекин UFC халақит бермоқда" 0 14:41"Машъал" 17 йилдан кейин Қаршида "Насаф"дан 3 очко тортиб олди 0 14:20Адҳамжон Эргашев VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари совриндори + ФОТО 0 13:59Царукян UFC гонорарлари ҳақида: "Деярли ҳеч нарса қолмайди" 0 13:38Жек Делла Маддалена: "Махачевни синдираман ва рейтингда унинг ўрнини эгаллайман" 0 13:17Муҳаммад Мокаев Brave CF лигасидаги навбатдаги рақибни айтди 0

23 июн 10:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нганну UFC`га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар бўйича Дана Уайтга жавоб берди

Жон Жонс оғир вазнда UFC чемпионлик камарини вакант, яъни эгасиз қолдирганидан кейин ушбу дивизионнинг собиқ чемпиони Фрэнсис Нганнунинг яна промоушенга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Вақтинчалик камар соҳиби бўлиб турган британиялик Том Аспиналл Жонснинг кетиши фонида оғир вазн тоифасида тўлақонли UFC чемпионига айланди. UFC раҳбари Дана Уайт ҳам Фрэнсис Нганнунинг қайтиши мумкинлигига ўз муносабатини билдирди.

"Мен Фрэнсиснинг катта мухлиси эмасман. Бир нарсани англаб етдимки, унинг айтадиган гаплари деярли ҳақиқатга тўғри келмайди. Яъни, айтган гапларини амалда исботлайвермайди. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, агар Нганну UFC`га қайтса, бундан ҳайрон қоламан", - деди Уайт.

Камерунлик оғир вазнли аралаш яккакураш устаси UFC президентининг бу гапини жавобсиз қолдирмади.

"Мен UFC`га қайтишим ҳақида гапирмаган эдим шекилли?", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Нганну. 

Шунингдек, Фрэнсис мухлислардан бирининг "Йўқотган камарингни қайтариб олиш учун ҳам қайтмайсанми?" дея ёзган гапига ҳам жавоб бериб кетди. 

"Ниманидир йўқотганимни эслай олмаяпман, оғайни. Сен айтган нарса менинг шкаф жовонимда турибди", - дея мухлисга жавоб берди камерунлик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг