20 окт 12:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Нганнунинг нокаут бўлишига пул тиккан Макгрегор 500 000 долларга "ухлади"
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор эндиликда собиқ PFL чемпиони Ренан Феррейранинг ғалабасига 500 минг доллар пул тиккан эди.
Аммо Ренан собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуга кеча тунда Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган PFL Super Fights турнирининг марказий жангида нокаут билан ютқазди. Конор бразилиялик аралаш яккакураш устасининг Нганну нокаут билан ютишига ярим миллион доллар пул "ставка" қилган эди.
Дарвоқе, Конор Макгрегор яқинда яримоғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейранинг жангидан яхшигина пул ютиб олганди. Ирландиялик бразилиялик чемпионнинг даъвогар Халил Раунтрига қарши кечган жангида нокаут ёки техник нокаут билан ғалаба қозониши учун бир миллион АҚШ доллари тикиб, якунда 200 минг доллар ютганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар