30 мар 09:30
Янгиликлар
Теннис
Нигина Абдураимова жуфтлик баҳсларида финалга чиқди
Словениянинг Мурска-Собота шаҳрида теннис бўйича W50 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.
Мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси яккаликда ярим финалга йўл олганди.
Кеча теннисчимиз турнирнинг жуфтлик баҳсларида финал чиптасини қўлга киритди. Чехиялик Жессика Малечкова билан тандем ҳосил қилган Нигина 62 дақиқа давом этган 1/2 финалда венгриялик Адриен Наги ҳамда чехиялик Анета Кучмова ҳамкорлигини 6/1, 1/6, тай-брекда 10/5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун Абдураимова ва Малечкова жуфтлиги Мурска-Собота турнири бош соврини учун финалда америкалик Анна Рожерс ҳамда португалиялик Франсиска Хорхе тандемига қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар