UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Канадалик ҳимоячи рафиқаси Олимпиадагача фарзанд кўрмаса, Италиядаги ўйинларга бормаслигини айтди 0 18:13Илҳом Назимов RIZIN'нинг қирғизистонлик чемпиони билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 17:52Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси! 0 17:31Пимблетт Гэтжини мағлуб этса, Волкановски енгил вазнга кўтарилади 0 17:10"Бошқа даража". UFC жангчилари 2026 йилда мағлуб этилмайдиган спортчини айтди 0 16:49Ян ва Чимаев UFC White House турнири иштирокчилари бўлиши айтилди 0 16:28Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди (ФОТО) 0 16:07ATP рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар. Уч теннисчимиз кўтарилди, яна бири 49 поғонага пастлади 0 15:46"Илия Топурия икки йилга "ўйиндан ташқари ҳолатда" қолиши мумкин" - UFC жангчиси 0 15:25Баҳодир Жалолов 2026 йилга катта мақсад қўйди (ВИДЕО) 0 15:04Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси! (ФОТО) 0 14:43Кристиан Медина камарининг илк ҳимояси ўз ватанида ўтказади 0 14:22Кайла Харрисон Аманда Нуньесни "оромгоҳи"га қайтаришга ваъда берди 0 14:01Дэвис кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби маълум 0 13:40Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да! (ФОТО) 0

08 дек 11:33
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова жуфтликда ҳам ютқазди

БААнинг Дубай шаҳрида теннис бўйича W100+H турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 100 минг долларни ташкил этувчи турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам иштирок этаётган эди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси яккаликнинг 1/16 финалида россиялик Мария Тимофеевага қарши кортга чиқиб, кутилмаганда рейтингнинг 331-поғонасида бораётган рақибасига 1/6, 1/6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйганди.  

Афсуски, WTA рейтингида 170-ўринни эгаллаб турган Нигина яккаликдан сўнг жуфтлик мусобақасида ҳам омадсизликка учради. Россиялик Екатерина Яшина билан тандем ҳосил қилган Абдураимова Хитой Тайпейи вакиласи Ю Хсие ва индонезиялик Жесси Ромпиес ҳамкорлигига 4/6, 3/6 ҳисобида ютқазди ва Дубай турниридаги иштирокини якунлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг