UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58Киллиан Мбаппенинг "Реал"даги маоши маълум 0 10:37Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда жанг ўтказади 0 10:16Елена Рибакина Мадрид турнири учинчи даврасида 0 09:55Гусков ва UFC Vegas 91 турнирининг барча жангчилари тарозига чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ 1 09:34"Лестер" бир йиллик танаффусдан сўнг АПЛга қайтди 0 09:13Карлос Алькараз Мадрид "Мастерс"да чемпионлик ҳимоясига киришди 0 08:52Девин Хейни Райан Гарсияга қарши жангдан қанча гонорар ишлаб олди? 0 08:31Шин Шимкентда 1/2 финалга чиқди 0 08:10Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим этди 0 07:49Баланд ҳилпирасин Ватан байроғи! Кўзгуда Навоий ЯКСТИСМ 0 07:28UFC Луисвилл турнирининг марказий жанги эълон қилинди 0 07:07Ўзбекистон велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этувчи илк спортчи номини маълум қилди 0 21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0

21 июл 09:28
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова Палермо WTA турниридаги иштирокини якунлади

Италиянинг Палермо шаҳрида теннис бўйича WTA 250 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Ушбу мусобақада Нигина Абдураимованинг ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Яккалик баҳсларининг илк даврасидаёқ мағлубиятга учраган ҳамюртимиз жуфтликдаги иштирокини 1/2 финал остонасида тўхтатди. 

Россиялик Софья Лансере билан тандем ҳосил қилган Нигина 1/8 финалда италиялик Дебор Кьеза ва Мартина Колменья ҳамкорлигини 5/7, 7/6(5), тай-брекда 11:9 ҳисобларида мағлуб этганди. 

Афсуски, Лансере/Абдураимова жуфтлиги 1/2 финал чиптаси учун кечган учрашувда италиялик таниқли теннисчилар Сара Эррани ва Жасмин Паолини тандемига 2/6, 4/6 ҳисобида имкониятни бой берди. Бир соату 6 дақиқа давом этган баҳсда Нигина ва Софья 4 та эйс зарбасини амалга оширди. Рақибларда бу кўрсаткич 0 кўринишида бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг