UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

20 авг 08:50
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup турниридаги иштирокини бошлади

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнири старт олди.

Grand Chess Tour мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 100 000 долларга эга чиқади. Мусобақада дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстерлари бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор. 

Турнирнинг 1-турида ҳамюртимиз қора доналарда Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2749) билан дурангга имзо чекди. Биринчи турда биргина ғалаба қайд этилди. Франциялик Алиреза Фирузжа қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси, америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этишни уддалади. Қолган барча партияларда гроссмейстерлар муроса кўчасини танлашди. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2793), Ян Непомнящий (FIDE, 2767), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766), Нодирбек Абдусатторов  (Ўзбекистон, 2762), Уэсли Со (АҚШ, 2751), Алиреза Фирузжа (Франция, 2751), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2749), Аниш Гири (Нидерландия, 2746), Дин Лижэнь (Хитой, 2745), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг