UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

14 июн 08:04
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбекдан камбэк! Ўзбекистон Жаҳон чемпионатининг рапид баҳсларини нечанчи ўринда якунлади?

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида рапид ва блиц йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунёнинг 55 жамоаси иштирок этаётган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучли таркибда совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. Таркибда Рустам Қосимжонов, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов сингари етакчи гроссмейстерларимиз бор.   

Жамоавий жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 500 000 евро бўлиб, рапид учун 310 000, блиц учун эса 190 000 евро ажратилган. Мусобақанинг дастлабки уч куни рапид бўйича 12 та тур учрашувлари ўтказилди. Терма жамоамиз кеча ҳал қилувчи учинчи кунги баҳсларда 2 ғалаба, 1 тадан дуранг ва мағлубият қайд этди. Сўнгги 12-турнинг охирги учрашувида Нодирбек Абдусатторов даҳшатли камбэкни амалга оширди. Рейтингда ўзидан юқори франциялик Алиреза Фирузджага қарши дуранг ёки мағлубиятга қараб бораётган баҳсни ғалабага айлантириб юборди. Бу эса Ҳикару Накамура, Уэсли Со, Максим Вашье-Лаграв, Александра Костенюк сингари машҳур шахматчиларга эга WR Chess Team жамоасининг 3,5:2,5 ҳисобида таслим этилишига сабаб бўлди.   

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Global Ramblers 5:1, Исроил терма жамоаси 4,5:1,5 ҳисобида мағлуб этилди. Malcolm's Mates ва Hexamind жамоалари билан 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекдик. Таркибига машҳур гроссмейстерларни жамлаган Hexamind жамоасига қарши баҳсда Жавоҳир Синдаров амалдаги чемпион Володар Мурзинни, Нодирбек Абдусатторов эса Левон Аронянни мағлуб этишни уддалади. Рустам Қосимжонов ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини дуранг билан якунлашди. Афсуски, Афруза Ҳамдамова ва Нилуфархон Имомқўзиева рақибларига ютқазиб қўйишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси рапид баҳсларини 7 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият билан 17 очко тўплаган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўрагина 4-ўринда якунлади. Биз каби 17 очко жамғарган Freedom жамоаси қўшимча коэфицентларга кўра бронза медалини қўлга киритди. Team MGD1 жамоаси 21 очко билан рапид бўйича жаҳон чемпионига айланди. Hexamind Chess Team жамоаси 20 очко билан кумуш медалларга эга чиқди. 

Дарвоқе, Ўзбекистон терма жамоаси 30 000 евро миқдорида мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Бугун жаҳон чемпионатининг жамоавий блиц баҳслари бошланади. Жамоалар 4 та гуруҳда баҳсларга киришишади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши натижага эришган 4 жамоа плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритади. 

Ўзбекистон терма жамоаси қуръа натижасига кўра, С гуруҳида Duobeniajan Costa Calida ESJ, Youth KG, Berlin Chess Federation, Wood Green Youth, Rookies, Chess Rising Stars, e-therapeutics, Generation XYZA, ANI, OlalaStars, Germany and Friends ва Mongolia-B жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг