04 апр 21:19
Янгиликлар
Шахмат
"Номзодлар турнири". Ғалабали серия давом этади. Синдаровнинг навбатдаги қурбони Чин юрти вакили!
Кипрнинг Пейя шаҳарчасида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этувчи "Номзодлар турнири"да 6-тур учрашувлари ўтказилмоқда.
Қувонарлиси, бироз аввал амалдаги Жаҳон Кубоги ғолиби Жавоҳир Синдаров 6-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, хитойлик гроссмейстер Вей Йини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Бугунги ғалабадан сўнг Жавоҳир 6 имкониятдан 5,5 очко тўплаб, турнир жадвалида якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. Қолган партиялар давом этмоқда.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Ўхшаш янгиликлар
07:59
Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0
Фикрлар