UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 09:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0

04 апр 12:04
Янгиликлар

Шахмат

"Номзодлар турнири". Синдаров кетма-кет учинчи марта турнинг энг яхши шахматчиси!

Кипрнинг Пейя шаҳарчасида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этувчи "Номзодлар турнири"да ўзбек гроссмейстери 1 очколик тафовут билан пешқадамлик қилмоқда.

Хабар берганимиздек, кеча мусобақанинг 5-турида амалдаги Жаҳон Кубоги ғолиби Жавоҳир Синдаров мусобақадаги тўртинчи, қаторасига учинчи ғалабасини тантана қилди. Ҳамюртимиз қора доналарда ўйнаганига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида бораётган америкалик Ҳикару Накамурани мағлубиятга учратди. 

Эътиборлиси, Жавоҳир Синдаров ташкилотчилар томонидан қаторасига учинчи бор турнинг энг яхши шахматчиси деб топилди. У учинчи ва тўртинчи турларда ҳам энг яхши бўлганди.  

Дунёнинг амалдаги учинчи рақамли шахматчиси, 4-турда Жавоҳирга ютқазган америкалик Фабиано Каруана 5-турда оқ доналарда германиялик Маттиас Блубаумни таслим этди ва Синдаров билан ўртадаги 1 очколик тафовутни сақлаб қолди. 

Кечаги ғалабадан сўнг Жавоҳир 5 имкониятдан 4,5 очко тўплаб, турнир жадвалида якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. Каруана 3,5 очко билан 2-ўринни сақлаб қолди. Кеча 5-турдаги қолган икки партияда кучлар тенг келди. Нидерландиялик Аниш Гири хитойлик Вей Йи билан, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа россиялик Андрей Есипенко билан дуранг ўйнади.  

Бугун 6-турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда хитойлик гроссмейстер Вей Йига қарши баҳс олиб боради. Фабиано Каруана оқ доналарда Андрей Есипенко билан ҳисоб-китоб қилади. Ҳикару Накамура Рамешбабу Праггнанадҳа билан тўқнаш келади. 

Маълумот учун, Синдаров Жаҳон тожи учун ўйнаш имкониятини берадиган турнирда иштирок этаётган биринчи ўзбек шахматчиси ҳисобланади. Ўн тўрт турдан иборат мазкур турнир ғолиби жаҳон тожи учун ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши дона суради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг