21 май 08:53
Янгиликлар
Теннис
Nürnberger Versicherungscup. Бартель ғалаба билан бошлади
Германиянинг Нюренберг шаҳрида теннис бўйича нуфузли WTA турнирининг асосий тўр баҳслари старт олди.
Дунё рейтингида 84-ўринни эгаллаб турган германиялик теннисчи Мона Бартель ўз ватанидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Мона илк даврада аргентиналик Паула Ормаэчеага қарши кортга чиқди.
Учрашувда Бартель рейтингнинг 194-поғонасидан жой эгаллаган рақибасини таслим этди - 6/3, 3/6, 6/2. Энди германиялик теннисчи иккинчи босқичда қозоғистонлик Юлия Путинцевага қарши баҳс олиб боради.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар