UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

06 июн 19:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоев нега ҳалигача UFC билан шартнома имзоламаётганини айтди

Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев нега UFC билан шартнома имзолай олмаётганини тушунтирди.

Ҳамюртимиз аввалги интервьюсида ҳам бошқа лига билан ўртасида келишув борлиги, лига уни қўйиб юбормаётганини айтган эди.

Маълум бўлишича, Рўзибоев ҳали ҳам лига билан ўртадаги шартномани бекор қила олмаган.

"Америкага кетиш ниятим бор. Бир-икки ҳафтани ичида кетаман. Ўзбекистонда туриб, кутгандан кўра, ўша ерда юриб, машғулотларни қилиб, тайёр турган яхши. Мени ўзимга келадиган бўлсак, ўтган сафар айтганимдек, лига билан шартномам бор эди, улар қўйиб юборгиси келмаяпти. Ҳали ҳам узилгани йўқ. Шуни кутиб, бориб яна машғулот қилиб, тайёр бўлиб кутиб турсам-у, қоғозим йўқ бўлгани учун яна қайтиб келмай, деб кетмай турган эдим. Худо хоҳласа, ҳал бўлади, дейишяпти. Лекин ҳали ҳал бўлгани йўқ. Июнь ойида кутайликчи, ҳал бўлса, тайёргарлик қилиб, жанг қилиб келамиз", - деди Нурсултон Рўзибоев BugunSport каналига берган интервьюсида.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг