UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0

10 май 19:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нью-Йорк жамоасида рингга чиқаётган самарқандлик Шербек Раҳматуллоев

Спортчиларимиз жаҳон ареналарида катта ютуқларга эришишига кўникиб боряпмиз.

Бунда машаққатли меҳнат ва ўз устида ишлашни талаб қилувчи машғулотлар, хусусан, хорижлик мутахассислар иштирокида, хорижий мамлакатларда тайёргарлик олиб бориш аҳамиятини ҳеч ким инкор қилмайди. Масалан, охирги йилларда боксчиларимиз чет элда машғулотлар ўтказиб келмоқда. 

Улар ичида келажакда оламшумул натижаларга эришиш салоҳиятига эга ёшлар кўп. Шулардан бири бугун Нью-Йорк жамоаси аъзоси сифатида Team Combat лигасида иштирок этаётган асли самарқандлик Шербек Раҳматуллоевдир. 

Биз у билан қандай қилиб "катта олма"нинг катта рингларига чиқиб қолгани, мураббийлари, келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашдик. 

Амакимга ҳавас қилиб боксга кириб келганман 

1996 йил 6 октябрь куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида туғилганман. Мен оилада 6 фарзанддан бириман. Оиламизда мендан ташқари фақат бир акам спортга қизиқди ва жиу-житсу/грепплинг билан шуғулланиб, икки карра Ўзбекистон чемпиони бўлди, Осиё ва жаҳон чемпионатларида ҳам қатнашди. 

Менинг боксга кириб келишим ушбу спорт билан профессионал шуғулланган амакимга ҳавас қилганим билан боғлиқ. 13 ёшимда бокс машғулотларига қатнашишни бошладим. Менинг биринчи мураббийим Қобилжон Шукуров бўлган. Улар спорт устаси, собиқ Иттифоқнинг бокс бўйича икки карра чемпиони бўлганлар. 2012 йили 16 ёшимда, ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни олганман. Бу мен учун республика кўламидаги биринчи мусобақа бўлган. 

Ўзбекистон чемпиони бўлганим менга кўп эшикларни очди

2014 йили Ўзбекистон чемпионатига менинг она шаҳрим Самарқанд мезбонлик қилди. Унда менга ёшлар ўртасида биринчиликни қўлга киритиб, Ўзбекистон чемпиони бўлиш насиб қилди. Айнан шу ғалабамдан кейин ота-онам ва яқинларим ҳам менинг боксга, спортга бўлган муносабатим жиддий эканини англаб етишди ва мени яна ҳам кўпроқ қўллаб-қувватлай бошлашди. 

Ушбу чемпионлигим туфайли мен Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндим. 2015 йилдан бошлаб, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлдим. Менда Муроджон Аҳмадалиев, Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев каби катта боксчилар билан чет давлатлар, хусусан, Германия ва Ҳиндистонда ўқув-машғулот йиғинларида қатнашиш имконияти пайдо бўлди.  

2016 йил мен Ўзбекистон чемпионатининг катталар ўртасидаги мусобақаларда қатнаша бошладим. Ўшанда финалга чиқдим. 2017 йил ҳам мен мусобақа финалчиси бўлдим. 2018 йилги Ўзбекистон чемпионатида эса 3-ўрин ғолиби бўлганман. 

Аввал Санкт-Петербург, кейин Америкада шуғулланиш бўйича шартнома олдим

2019 йил мен шартнома билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига кетганман. У ерда менинг мураббийим, менежер ҳамда промоутерим бўлган Абдусаттор Алиев ёрдамида икки йил шуғулландим. Кейин Абдусаттор Алиев менга Америка Қўшма Штатларидаги ташкилотлар билан музокаралар олиб борди, менга контракт таклиф қилишди бу мамлакатдан. 

Шу кунгача фақат машғулотлар билан банд бўлдим, аммо ҳали 6 ва 8 раундлик профессионал жанглар ўтказганимча йўқ. Келаётган ойларда биринчи шундай жангимни ўтказишим кутилмоқда. 

Ҳозирда Нью-Йорк шаҳри жамоаси аъзоси сифатида Team Combat League лигасида бир раундли жангларда қатнашяпман. Америкада ҳам профессионал жангларда қатнашиб, ўз вазн тоифам бўйича рингларда муносиб ўринга эга бўлмоқчиман.

Саидазиз Аъзамов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг