UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Стол теннисчиларимиз “WTT Youth Contender” турнирида 4 та медални қўлга киритишди 0 16:45Гусков: "Анкалаев ҳам оддий инсон" 0 16:00Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи 0 15:10Гусков ҳам, Темиров ҳам ўз вазнида. UFC Fight Night 282 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:26Мария Тимофеева дунёнинг 40-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0 08:27Никита Цветков Италиядаги халқаро турнирда икки марта шоҳсупадан ўрин олди 0 19:34Арманистон. Музаффаров финалга йўл олди, Холдаровда эса... 0 18:30Расман: “Барселона” Адейеми трансферини эълон қилди 0

25 апр 10:52
Янгиликлар

Теннис

Oeiras Ladies Open. Кудерметова бош совринга яқинлашмоқда

Португалиянинг Оэйраш шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 195,652 еврони ташкил этувчи турнир давом этмоқда.

Мусобақанинг саралаш баҳсларидаги икки ғалабаси эвазига асосий тўрга йўлланма олган мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Полина Кудерметова 1/2 финалга етиб келди. Вакиламиз 1/16 финалда швейцариялик Селин Наефни 5/7, 6/0, 6/2, 1/8 финалда испаниялик Гуйомар Маристанини 5/7, 6/4, 6/4 ҳисобида таслим этган эди. 

Дунёнинг 137-ракеткаси бўлиб турган вакиламиз 1/4 финалда WTA рейтингида 166-ўринни банд этган италиялик Лючия Бронцеттига қарши кортга чиқди. Тўқсон етти дақиқа давом этган баҳсда Полина 7/6(4), 6/4 ҳисобида зафар қучди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Кудерметова 1, Бронзетти 2 та эйс зарбани амалга оширди. Қўшхатолар Полинада каррасига кўпроқ бўлди - 6 га 1. 

Бугун Полина Кудерметова финал чиптаси учун америкалик Уитни Осигвега қарши кортга чиқади. Уитни WTA рейтингида 180-поғонада бормоқда. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 15:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг