UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

26 апр 17:08
Янгиликлар

Теннис

Oeiras Ladies Open. Полина Кудерметова финалда уч сетлик учрашув ўтказди

Португалиянинг Оэйраш шаҳри мезбонлигидаги теннис бўйича мукофот жамғармаси 195,652 еврони ташкил қилган турнир якунига етди.

WTA 125 тоифасига кирувчи мусобақанинг саралаш баҳсларидаги икки ғалабаси эвазига асосий тўрга йўлланма олган мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Полина Кудерметова финалгача етиб келди. У бироз аввал якунига етган ҳал қилувчи финал учрашувида франциялик Фиона Феррога қарши кортга чиқди. 

Таққослаш учун, Кудерметова дунё рейтингида 137, Ферро эса 246-ўринни банд этганди. Бир соату 48 дақиқа давом этган уч сетлик баҳсда афсуски, Фионанинг қўли баланд келди - 6/3, 0/6, 6/1. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган учинчи учрашуви бўлди. Бугунгача мувозанат тенг эди. Бугунги муҳим ғалаба орқали у ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олди - 2:1. 

Маълумот учун, 29 ёшли Ферро сўнгги бор 2020 йилда Палермо шаҳридаги WTA 250 тоифасига кирувчи турнирда чемпион бўлганди. Орадан 6 йил ўтиб франциялик теннисчи яна совринга эга чиқди. У бир ҳафталик меҳнатида 125 рейтинг очкоси ҳамда 13 480 евро мукофот пулига эга чиқди. Вице-чемпион Кудерметова эса 81 очко ҳамда 7 304 еврога эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг