UZ

Сўнгги янгиликлар

22:19Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё Кубоги 1/2 финалида аламли мағлубиятни қабул қилди 0 19:55WTA рейтинги. Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси ўзгарди, теннис маликаларимиздан бири 45 поғонага юқорилади 0 19:34Хотамбек Бойназаров Эдил Эсенгуловнинг жиддий чақирувига жавоб қайтарди (ВИДЕО) 0 19:13ATP рейтинги. Бунақаси кам бўлади — 9 теннисчимизнинг бари пастлади 0 18:52Юлдузли Туркия терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди 0 18:31Бу қизиқ! Камерунда қабр қазиган "рус Нганну"си бирин-кетин рақибларини нокаутга учратиб, UFC сари интилмоқда. "Қора икра" Богдан Гусковнинг дўсти ва жамоадоши! 0 18:10Трампнинг эркатойи UFC ростеридан чиқарилди 0 17:49"Уни қулатиши мумкин". Порье Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0 17:28Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига чақириш сабабини тушунтирди 0 17:07Жон Жонс: "Бу шоу UFC’дан яхшироқ бўлди" 0 16:46Эдди Хирн Жошуа — Усик трилогияси ҳақида гапирди 0 16:25Сувга сакровчимиз Вячеслав Качанов Россия чемпионатида совриндор бўлди 0 16:04Ямалнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди 0 15:43Жон Жонс боксда ўзини синаб кўрмоқчи 0 15:22Промоутер Бивол — Бенавидес жанги бўйича музокаралар бошланганини тасдиқлади 0

10 июн 17:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимжон Назаров Eliminator жангида рингга чиқади

Профессионал бокснинг ўта енгил вазн тоифаси (50,8 кг) рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Олимжон Назаров даъвогарлар жангида рингга кўтарилади.

WBO Oriental камари соҳиби бўлиб турган тажрибали чарм қўлқоп устамиз 10 сентябрь куни Японияда ташкил этиладиган бокс оқшомида фаолиятидаги муҳим жанглардан бирини ўтказади. Назаров (28-5) шу куни рейтингнинг биринчи поғонасидан жой олган япониялик Рику Кано (20-4-2)га қарши рингга читқади. 

Ушбу 12 раундлик баҳс Eliminator, яъни даъвогарлар жанги мақомида бўлади. Ғолиб боксчи чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланади. Айни пайтда бу вазн тоифасида америкалик Жесси Родригез WBO чемпиони бўлиб турибди. 

Маълумот учун, Рику Кано Asia-Pacific камари соҳиби бўлиб, охирги 6 та жангининг 5 тасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини шу йилнинг 16 апрель куни ҳамюрти Дайки Камеямага қарши ўтказиб, дуранг қайд этган. Назаров эса 28 январь куни Сеул шаҳрида таиландлик 27 ёшли Жакравут Мажунгоенга (42-2-2)ни тўлиқ 12 раунд давом этган жангда очколар ҳисобига кўра (120-108, 120-108, 120-108) мағлуб этган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг