UZ

Сўнгги янгиликлар

15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0 11:21Жошуа спортни тарк этишидан олдин жанг қилишни истаётган боксчиларини санаб берди. Рўйхатда Жалолов борми? 0 10:44Фабио Каннаваро: "Навбатдаги синовга тайёрмиз" 0 10:18Ислам Махачев: "MMA билан шуғулланмаслик керак. Бошқа спорт турлари ҳам бор" 0 09:33UFC Vegas 118 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Белал - Бонфим 0 09:00Таэквондочиларимиз Рим Гран-присидаги иштирокини бошлашмоқда 0 17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0

25 июл 10:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимжон Назаров камар ҳимоя жанги учун Вьетнамга жўнаб кетди + ФОТО

Ўта енгил вазн (50.8 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган чарм қўлқоп устамиз Олимжон Назаров ҳозиргина Вьетнамга йўл олди.

WBO рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган Назаров 30 июль куни Вьетнамнинг Вунг Тау шаҳрида Cocky Buffalo промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган профессионал бокс оқшомида WBO Oriental камарини ҳимоя қилади. Шу куни у 12 раундлик жангда филиппинлик Лигас Биенвенидога қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, Лигас проф рингда 18 та жанг ўтказиб, 14 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. Рақибларини 9 та жангда нокаутга учратган. Назаров эса 28 ғалаба (15 нокаут) ва 5 мағлубиятга эга бўлиб турибди. Назаров сўнгги жангида бошқа бир филиппинлик боксчи Жером Балорни 96-94, 96-94, 96-94 ҳисобларида мағлуб этган эди. 

30 июль кунги оқшомда яна бир боксчимиз Абдулазизбек Нажмиддинов (9 ғалаба, 7 нокаут) ҳам ўз жангини ўтказади. Унинг 8 раундлик жангдаги рақиби индонезиялик Риво Кундиманг (9 ғалаба (5 нокаут), 3 мағлубият, 2 дуранг) бўлади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг