UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

25 апр 09:30
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

«Олимпия келажаги». Спорт курашлари бўйича баҳсларда ҳудудий ғолиблар маълум бўлди

Хабар қилганимиздек, Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан спортнинг тўртта йўналишида вилоят терма жамоалари ўртасида «Олимпия келажаги» жамоавий мусобақаси бошланди.

Беллашувлар ҳудудларга бўлинган ҳолда дзюдо, бокс, спорт курашлари ва таэквондо WTF каби спорт турлари бўйича ташкил этилмоқда. Спорт курашлари бўйича ўтказилган мусобақада тўртта ҳудудда ғолиб терма жамоалар номи маълум бўлди.

«А» гуруҳи:
Мезбон – Наманган.

Қатнашчилар: Наманган, Андижон, Фарғона.

Эркин кураш:

1-ўрин: Наманган
2-ўрин: Андижон
3-ўрин: Фарғона

Юнон-рум кураши:

1-ўрин: Фарғона
2-ўрин: Андижон
3-ўрин: Наманган

«B» гуруҳи:
Мезбон – Тошкент шаҳри

Қатнашчилар: Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё.

Эркин кураш:

1-ўрин: Тошкент вилояти
2-ўрин: Тошкент шаҳри
3-ўрин: Сирдарё

Юнон-рум кураши:

1-ўрин: Тошкент вилояти
2-ўрин: Тошкент шаҳри
3-ўрин: Сирдарё

«C» гуруҳи:
Мезбон – Самарқанд

Қатнашчилар: Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё.

Эркин кураш:

1-ўрин: Бухоро
2-ўрин: Жиззах
3-ўрин: Сурхондарё

Юнон-рум кураши:

1-ўрин: Бухоро
2-ўрин: Самарқанд
3-ўрин: Жиззах

«D» гуруҳи:
Мезбон – Навоий

Қатнашчилар: Навоий, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Хоразм

Эркин кураш:

1-ўрин: Қорақалпоғистон
2-ўрин: Навоий
3-ўрин: Хоразм

Юнон-рум кураши:

1-ўрин: Навоий
2-ўрин: Қорақалпоғистон
3-ўрин: Хоразм

Тошкент шаҳри мезбонлик қилган мусобақа олдидан халқаро тоифадаги ҳакам Тоҳир Ғуломов турнир ҳакамлари ва мураббийлар учун семинар ўтказди. Ушбу семинарда иштирок этган мутахассислар ўз билим ва малакаларини яна бир бор тоблаб олдилар.

Гуруҳда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ноябрь ойида бўлиб ўтадиган финал беллашувларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Демак, саралаш босқичи якунларига кўра эркин кураш бўйича Наманган, Тошкент, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоалари финал босқичида курашни давом эттиришади. Юнон-рум курашида эса ҳал қилувчи кураш Фарғона, Тошкент, Бухоро ва Навоий вилояти термалари ўртасида кечади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг