UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

07 дек 13:25
Янгиликлар

Футбол

Олмалиқда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси кубоги учун мусобақа ўтказилди

Теглар :  ОлмалиқФутзал
Олмалиқ шаҳридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида мини-футбол бўйича илк бор “Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Кубоги-2019” мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-қарори, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш бўйича ёшларни спортга кенг жалб этишни, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 31 майдаги 1-сонли ва 2019 йил 8 октябрдаги 9-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур мусобақада вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, ушбу бошқарма тизимидаги Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати, спортнинг яккакураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, барча болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг директор ва ўринбосарлари, методистлари ҳамда мураббийларидан иборат йигирмата жамоа иштирок этди. 

Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувлар олимпия қоидаларига мувофиқ ташкил этилди. Айниқса, мусобақанинг ярим финал ва финал ўйинлари шиддатли тус олди. Учинчи ўрин учун Бўка ва Бекобод туманлари ўзаро куч синашишди ва 3:2 ҳисоби билан Бўка тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси устунликка эришиб, бронза медалларини қўлга киритишди. 

Фахрли биринчи ўрин учун Чирчиқ ИОЗМИ ҳамда Юқоричирчиқ БЎСМ жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Футзалда анчайин маҳоратли бўлган Чирчиқ ИОЗМИ жамосининг қўли баланд келди. Улар рақибларини 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, бош соврин - кубокни қўлга киритди ва чемпионликни тантана қилишди. 

Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам энг яхшилар аниқланди. Унга кўра “Энг яхши жамоа” деб Зангиота тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси топилди. “Энг яхши тўпурар”да бир ўйинда тўққизта гол урган Олмалиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Озод Ҳасанов лойиқ кўрилди. “Энг фаол жамоа” номинацияси Тошкент тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоасига насиб этди.

Беллашувлар якунига етгач, тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Маросимда иштирок этган Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Азамат Туробов ғолиб ва совриндорларни қутлаб, жамоаларга диплом, медаль, кубок ва эсдалик совғаларини топширди.      

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг