UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

18 апр 15:13
Янгиликлар

Спорт курашлари

"Олтин ҳуштак" соҳиби: Масофадан ишлаяпмиз

Коронавирус пандемияси сабаб юзага келган ҳозирги карантин ҳолатида давлат ва нодавлат жамоат ташкилотлари, турли муассасалар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда олиб боряпти.

Хусусан, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясида ҳам раҳбарият, ходимлар, мураббийлар фаолияти масофадан туриб давом эттириляпти. Телеграм ижтимоий тармоғида махсус канал очилган бўлиб, у ерда доимий ахборот, маълумот алмашиш йўлга қўйилган. Мураббийлар спортчиларимизнинг карантин давридаги ҳолати, уларнинг соғлиқлари ҳақида кунлик маълумотларга эга бўлиб боришяпти. Ҳар бир курашчи кунига икки маҳал (эрталаб ва кечқурун)дан тана ҳарорати ҳақидаги маълумотни тақдим этади.

"Кунлик машғулотлардан ташқари, карантин даврида бўш вақт кўп бўлишини инобатга олган ҳолда ассоациция мутасаддилари ўзига хос челленжни йўлга қўйишган. Ушбу челленж "отжимание"дан бошланган эди. Кечадан "сальто" билан давом эттириляпти. Спортчилар, мураббийлар эстафета тарзида бир-бирларига чақирув эълон қилишяпти. Бу жараён ҳам ўз ўрнида бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун хизмат қилади. Шунингдек, карантин даврида оила аъзоларимиз учун ҳам ҳар қачонгидан-да кўпроқ вақт ажратяпмиз, фарзандларимиз билан бирга машғулот ўтказяпмиз, набиралар билан дарс тайёрлаяпмиз. Шахсан ўзимга келсак, Олимпиада ва жаҳон чемпионатларидаги беллашувларни қайтадан кўриб, ҳакамлик томонига эътибор қаратяпман. Хориждаги ҳамкасбларимиз билан доимий равишда мулоқот қилиб, фикр алмашиб турибмиз, - дейди Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳакамлар қўмитаси раиси, халқаро тоифадаги олимпия ҳаками, "Олтин ҳуштак" соҳиби Тоҳир Ғуломов. 

Умид қиламизки, ҳукуматимиз талаб этаётган мажбуриятларга тўлиқ риоя қилсак, коронавирус пандемиясини енгиш осон ҳамда тезроқ амалга ошади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг