13 дек 08:01
Янгиликлар
Теннис
Омонмуродова Дубайдаги турнирда чорак финалга чиқди
БААнинг Дубай шаҳрида "Фьючерс" туркумига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада ҳамюртларимиздан Сабина Шарипова ва Оқгул Омонмуродова иштирок этаётганди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси яккаликнинг илк даврасида мағлубиятга учради.
Оқгул Омонмуродова эса саралашда ютқазганди. Тажрибали теннисчимиз жуфтлик турнирида чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Россиялик Александра Панова билан жуфтлик ҳосил қилган Омонмуродова туркиялик Пемра Ўзген ва хорватиялик Ана Виржич ҳамкорлигини 6:2, 6:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар