23 апр 10:39
Янгиликлар
ONE on TNT 3: Линекерда нокаутли ғалаба, Гафуров ютқазди
ONE Championship промоушени томонидан ташкил этилган ONE on TNT 3 турнирида собиқ UFC жангчиси Жон Линекер америкалик Трой Вортенга қарши октагонга кўтарилди. Жанг муддатидан аввал Линикернинг нокаутли ғалабаси билан якунланди.
Бу билан Жон ONE Championship баннери остидаги жанглардан кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Оқшомнинг марказий жанги биринчи раунд якунланишига ярим дақиқа қолганида тўхтатилди. Бразилиялик жангчи ўнг қўлда тўғридан берган зарбаси эвазига Вортенни мағлубиятга учратди. Линикер жангдан кейин берган интервьюсида енгил вазнда ONE промоушени чемпиони Бибиано Фернандесга қарши октагонга чиқиш истагини билдирди.
Турнирдан ўрин олган яна бир қизиқарли жангда россиялик Марат Гафуров кореялик Рай Юн Окуга қарши октагонга чиқди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар бир овоздан осиёлик яккакураш устасининг ғалабасини таъминлашди.
Фикрлар