12 июл 07:50
Янгиликлар
Теннис
Оқгул Москвадаги турнирнинг жуфтлигида чорак финалга чиқди
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги турнир давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирда ҳамюртимиз россиялик Валентина Ивахненко билан бирга иккинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган.
Улар илк даврада россиялик Анастасия Пивоварова ҳамда украиналик Валерия Страхова ҳамкорлигини 6:4, 6:2 ҳисобида таслим этишди. Энди Оқгул ва Валентина чорак финалда россиялик теннисчилар Ульяна Айзатулина ҳамда Ксения Ласкутова жуфтлигига қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Оқгул Омонмуродова Moscow Open 2017 турнирининг биринчи даврасида мусобақанинг саккизинчи ракеткаси, россиялик Анастасия Пивоваровага имкониятни бой бериб қўйганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар