UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01WBA рейтинги ҳам янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи 0 18:30Расман. Санжар Зокировнинг кейинги рақиби чеченистонлик жангчи бўлади 0 17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0

10 ноя 22:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати: 7 нафар боксчимиз финалда, 3 нафари эса бронза билан кифояланди

Осиё чемпионатида эркаклар ўртасида ярим финал баҳслари ниҳоясига етди.

Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик боксчиларнинг натижаларидан хабардор бўлишингиз мумкин бўлди. 

Ярим финал якунларига кўра, 7 нафар боксчимиз ғалаба қозониб, финалга йўл олди. 3 нафар вакилимиз эса бронза билан кифояланади. 


-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) (мағлубият)

-60 кг: Атҳамжон Муҳиддинов - Баярҳуу Буяндалаи (Мўғулистон) (мағлубият)

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Дулат Бекбауов (Қозоғистон) (мағлубият)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Сумит (Ҳиндистон) (ғалаба)

+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Нарендер (Ҳиндистон) (ғалаба)

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Ҳаркҳуу Энҳмандаҳ (Мўғулистон) (ғалаба)

-57 кг: Абдумалик Халаков - Гантумур Лундаа (Мўғулистон) (ғалаба)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Чу Эн Лаи (Тайпейи) (ғалаба)

-80 кг: Одилжон Аслонов - Омурбек Бекжигит улуу (Қирғизистон) (ғалаба)

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Аҳмат Сулайман Ал-Теимат (Иордания) (ғалаба)

Финал жанглари 12 ноябрь куни ўтказилади. 


Кеча қизларимиздан 2 нафар боксчи финалга йўл олганди, 1 нафари эса бронза медалига эга чиқди. 



ТАФСИЛОТЛАР


-92 кг вазн тоифасида Мадияр Саидраҳимов иорданиялик Аҳмат Сулайман Ал-Теиматни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди! Еттинчи финал!


-80 кг вазн тоифасида Одилжон Аслонов қирғизистонлик Омурбек Бекжигит улууга қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди! Яна бир финал!


-63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев Хитой Тайпейи вакили  Чу Эн Лаини ишончли тарзда 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди! Бешинчи финал!


-57 кг вазнли Абдумалик Халаков ҳам ярим финал жангини мўғулистонлик Гантумур Лундаага қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Йигитларимиздан тўртинчи финал!


-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов мўғулистонлик Ҳаркҳуу Энҳмандаҳга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. ФИНАЛ! Навбатдаги рақиб - қозоғистонлик Сакен Бибосинов!


Кечки дастур жангларини бошлаймиз!


+92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов ҳиндистонлик Нарендерга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди!


-75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров ҳиндистонлик Сумитни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди! Энди у финалда қозоғистонлик Нурканат Райисга қарши рингга кўтарилади. 


-67 кг вазнли Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовга қарши жанг қилди ва афсуски 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Яна бир бронза...


-60 кг вазн тоифасида Адҳамжон Муҳиддинов мўғулистонлик Баярҳуу Буяндалаига қарши жанг қилди ва афсуски имкониятни бой бериб қўйди (1:4). Йигитларимизда иккинчи бронза!


-54 кг. Ўзбек боксчилари иштирокида куннинг дастлабки жанг Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) тўқнашуви бўлди. Афсуски боксчимиз ушбу жангда 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё чемпионатини бронза медали билан якунлади. 




Баҳсларни УШБУ ЛИНК орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

+1   
10 ноя 17:44:25
Коканд
Тўлқин Қиличев агар сизда заррача виждон бўлса, заррача миллатингизни яхши кўрсангиз, ўзбекни орини ғурурини ўйласангиз сиз терма жамоадан кетинг. Ижтимоий тармоқларда қозоқлар қозоқ финалга ўзбек стройкага деб устимиздан куляпти. Уятсизлар.
+1   
10 ноя 17:43:48
Лутфулло Муродов
Узбекистон боксда боши билан пастга шунгиди.Чикиши кийин булади.
+1   
10 ноя 17:35:51
SPRINTERshashist
Тулкин ака сиз блогерлик килиб юраверинг.. ближний дистанцияда козоклар оркездан итариб кетишди
   
11 ноя 07:16:27
Sirojiddin Asaka
Қазақларни кутишилар керак кеча қазақларни кементини ўқиб асабим бузилиб кетди. Қазақ финалда Ўзбек стрўйкада шунақа сўзлар бн бизни миллатни камситишди шунинг учун уларни мағлуб етишилар керак ибтимос укаларим
   
10 ноя 18:13:33
SPRINTERshashist
Илгари Арман дикий коруппция килиб юрарди. Хоп Майли юраверсин. Лекин мана Руслан Абдуллаев га ухшаб едириб ташласа хеч Ким хеч Нима килолмайди. Хакамлар озгина булса хам козогистон ни куллаяпти
   
10 ноя 18:11:23
SPRINTERshashist
Уларга жуда мехмондустсиз яхши деб уйлисиз. Удар ютса факат масхара килади. Эркак эмас. Шунга яраша болаларни агрисив килиши керак эди
   
10 ноя 17:59:23
Dilshod Uzoqov
Asta asta xisob biz tomonga ham uzgarmoqda. 0:5, 1:4, 2:3, .... yutib qolarmiz.
   
10 ноя 17:37:13
SPRINTERshashist
Илгари Арман дикий Кут ни иши киларди. Бу Сафар яширинча кимдир козокларни кулогидан тортиб кевоти
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг