UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

06 мар 12:12
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган полвонларимиз тантанали кутиб олинди

Хабарингиз бор, 27 февраль - 4 март кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўтказилди.

Қитъа миқёсидаги энг нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 15 та медаль қўлга киритганликлар ҳақида ҳам хабар қилгандик. Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мусобақада иштирок этган курашчиларимиз тантанали тарзда кутиб олинди.

Спортчиларимизни қарши олиш учун Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари, чемпион спортчиларнинг оила аъзолари, мухлислар ва ОАВ ҳодимлари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозимки, эркин кураш бўйича терма жамоамиз баҳсларда 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан спортнинг ушбу тури ниҳоятда тараққий этган Эрон, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея ва Япония каби мамлакатларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобидла фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, эркин курашчиларимиз икки марта - 1999 ва 2011 йилларда ҳам Осиё чемпионатини биринчи ўринда якунлашганди. Аммо фарқли томони шундаки, ўша ҳар иккала мусобақа ҳам Тошкентда бўлиб ўтган ва терма жамоамиз унда мезбон сифатида иштирок этганди. Бу сафар эса терма жамоамиз биринчи марта мамлакатимиздан ташқарида, хорижий давлат худудида умужамоа ҳисобида биринчи бўлди.  

Юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида кучли учликда якунлади.

Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимизни олдинда Осиё ва Олимпия ўйинлари кутиб турибди. Биз уларга олдинда турган муҳим ва нуфузли мусобақалардан ҳам мана шундай хурсандчилик ва ёруғ юз билан Ўзбекистонга қайтишларини тилаб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг