UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Ислам Махачев: "Эверестга чиқиш? У ерда намоз ўқишнинг имкони борми?" 0 17:53Царукян Адесаньяга "ответ" қилди: "Ичкиликдан кўра стрим қилиш яхшироқ" 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев: "Яна катта жанг таклиф қилишди, мен эса..." 0 16:56Мбаппе шарафига номланган тилла балиқ ЖЧнинг 10 та ўйини ғолибини топди 0 16:24Разамбек Жамаловнинг RAF Лигасидаги илк рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 15:50Мейвезер - Замбидис жанги барбод бўлиш хавфи остида қолди 0 15:19Махачевдан умид қилган Пратес кейинги жанг учун шартнома олди 0 14:48Монтелла Туркиянинг ЖЧ-2026`дан чиқиб кетгани ҳақида: "Мамлакатнинг умидлари катта эди – афсусдаман" 0 14:22Руслан Чагаев Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026`даги дебютига муносабат билдирди 0 13:53Спорт миллатни улуғлайди. Олимпия умидлари орамизда 0 13:20Турки Ал аш-Шайх "бокс инқилоби"ни режалаштирмоқда 0 12:46Португалияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:08Жаҳон кубогининг 1/2 финалига энг кўп иштирокчи Ўзбекистондан етиб келди! 0 11:34Асосий тўқнашуви Темировнинг вазнидаги даъвогарлик жанги бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0 10:5135 ёшли Забит Магомедшарипов 21 яшар Рауль Росасга қарши жанг қилади 0

25 мар 15:58
Янгиликлар

Енгил атлетика

Осиё енгил атлетика ассоциацияси раҳбари МОҚда қабул қилинди

Аввал хабар берганимиздек, кеча пойтахтимизда I халқаро Тошкент ярим марафони ўтказилди.

Ушбу нуфузли спорт анжуманида жаҳоннинг 28 мамлакатидан келган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Қолаверса, Тошкент ярим марафонига Осиё енгил атлетика ассоциацияси президенти Дахлан Ал-Ҳамад ҳам ташриф буюрди.

Сир эмаски, юртимиз енгил атлетикачилари Осиёда ўз ўрнига эга. Хусусан, сўнгги Рио олимпиадасида ҳам мамлакатимиз делегациясида айнан енгил атлетика йўналишида энг кўп лицензия қўлга киритилган эди.

Ўзбекистонда спорт қироличаси деб аталмиш енгил атлетикани янада ривожлантириш ҳамда халқаро ташкилот билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё енгил атлетика ассоциацияси (ОЕАА) президенти Дахлан Ал-Ҳамадни қабул қилди.

photo5242601750999968348.jpg

Музокара давомида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистонда енгил атлетика спортини янада ривожлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

“Охирги пайтларда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳам ислоҳотларга муҳтож бўлиб қолганди. Шу мақсадда бундан бир неча ой муқаддам мамлакат енгил атлетика федерацияси раҳбарлигига Андрей Абдувалиевни олиб келдик. Ўйлайманки, унинг бой тажрибаси юртимизда ушбу спорт турини янги босқичга олиб чиқади. Мақсадимиз – Токио-2020 олимпиадасида енгил атлетика бўйича максимал даражада лицензия олиш ва мусобақада рекорд ўрнатиш”, – дейди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида ОЕАА президенти Дахлан Ал-Ҳамад жаноблари ҳам юртимизда олиб борилаётган барча соҳадаги ислоҳотларга ижобий фикр билдириб ўтди.

photo5242688625303464634.jpg


“Ўзбекистонни ислом ва спорт мамлакати деб биламан. Бугун Тошкентда ўтган марафонни кузатиб, ундаги илиқлик, иштирокчилардаги спортга бўлган қизиқишни кўриб қувондим. Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиёда ўз ўрни ва мавқейига эга. Умид қиламанки, юртингиз атлетлари жорий йилги жаҳон чемпионати ва Токио олимпиадасида муносиб иштирок этишади”.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов мартабали меҳмонга Ўзбекистон енгил атлетика бўйича қитъа миқёсидаги турли мусобақалар, семинарлар ва Конгрессларни юқори савияда ўтказишга тайёр эканлигини таъкидлаб, жорий йил сентябрь ойида ўтадиган дунё биринчилигидан сўнг Самарқанд ва Бухорода халқаро семинарга мезбонлик қилиш таклифини илгари сурди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг