UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

26 сен 20:57
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё Олимпия кенгаши ишчи гуруҳи Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларини қабул қилиш имкониятларини муҳокама қилди

Маълумки юртимиз келажакда йирик комплекс спорт мусобақаларини қабул қилиш йўлида катта ҳажмдаги ишларни олиб бормоқда.

Хусусан, 2025 йили ўсмирлар Осиё ўйинлари, 2030 йили Осиё ўйинларини қабул қилиш шулар жумласидандир. Айни пайтда Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) бир қатор вакиллари юртимизда бўлиб туришибди. Уларнинг асосий мақсади юқорида тилга олиб ўтилган мусобақаларни қабул қилиш учун Ўзбекистоннинг имкониятларини ҳар томонлама ўрганиб чиқишдир. 

Икки кун ичида Халқаро ташкилот вакиллари Тошкентдаги қатор спорт объектларини батафсил кўздан кечиришди. Бугун ООК фахрий ва умрбод вице-президенти Вей Жижонг бошчилигидаги делегация ўз хулосалари билан ўртоқлашиш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. 

Меҳмонларни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди. Суҳбатда шунингдек, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов ҳам иштирок этди. 

Йиғилишда Вей Жижонг делегациянинг якуний хулосасини ўқиб эшиттирди. 

Ўзбекистонга 4 йил муқаддам ташриф буюрган эдим. Ўша давр билан солиштирганда жуда катта ўзгаришларга гувоҳ бўлдим. Бу эса мамлакатингизнинг анча ривожланганини англатади. Ўзбекистон ўсмирлар Осиё ўйинларини қабул қилиши борасида бизда ҳеч қандай эътироз йўқ. Қисқа фурсат ичида бартараф этиш мумкин бўлган баъзи кичик жиҳатларни айтмаса, ҳозирнинг ўзидаёқ юртингиз мусобақани юқори савияда ўтказа олишига ишонамиз. Айниқса, футбол, таэквондо, дзюдо, спорт курашлари, оғир атлетика, теннис, гольф, ўқ отиш спорт турларини ўтказиш учун барча нарса шай. Бироқ Осиё ўйинлари учун бошқача ёндошув керак. Негаки, бу катта масштабдаги мусобақа. Ареналар, мамлакатнинг технологик ва логистик салоҳиятида қилишини керак бўлган баъзи ишлар бор. Лекин шуни айта оламанки, асосийси сизларда Осиё ўйинларини ҳам қабул қилиш учун етарли потенциал бор. Бу, аввало, шахсан Президентингиз қўллаб-қувватлаши ва халқингизнинг спортни яхши кўришида кўринади. Шундай жиҳатлар билан қолган камчиликларни бартараф этиш катта муаммо эмас”, – деди Вей Жижонг.

Ўз навбатида Рустам Шоабдураҳмонов ҳам юртимизда Осиё ўйинларини қабул қилиш учун ишлаб чиқилаётган режалар, ҳукуматимизнинг бу ташаббусни қанчалик қўллаб келаётгани борасида айтиб ўтди.

“Аввало, аризамизга беэътибор бўлмай, юртимизга делегация жўнатган Осиё Олимпия кенгаши ва Сизларга чуқур миннатдорчилик билдириб қоламиз. Айтиб ўтганингиздек, давлатимиз раҳбари спортга жуда катта эътибор қаратмоқда. Ёшларимизни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш ғоясига ҳукумат даражасида қаралади. Сизларнинг берган тавсиянгиз биз учун жуда қимматли. Ана ўша йўналишлар бўйича биз тайёргарликнинг кейинги босқичларини олиб борамиз. Спорт объектларини қуриш борасида ҳукуматимиз бизни қўллаб-қувватлайди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан бу борада катта дастурлар ишлаб чиқилган. Ишонтириб айта оламанки, халқаро ташкилот ҳар икки мусобақани ҳам Ўзбекистонга ишониб топширса, биз уни юқори савияда ўтказиб бера оламиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Йиғилиш давомида делегация вакиллари ҳар бир спорт тури бўйича халқаро федерациялар қўйган талаблар, ушбу мусобақаларни ўтказиш тартиблари бўйича қўшимча маълумотларни бериб ўтишди. Музокараларнинг кейинги қисми 28 сентябрь куни Дохада ўтадиган Осиё Олимпия кенгашининг Ижроқўм йиғилишида давом этади. Унда Ўзбекистон томони мусобақани ўтказиш борасида ишлаб чиққан тақдимотини йиғилиш иштирокчиларига намойиш этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг