UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26МЮ "Реал" футболчининг трансферига 50 миллион беришга тайёр 0 11:46Том Аспиналл UFCдан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 11:00"Конор Макгрегорга трэш-токни мен ўргатганман" - Тайсон Фьюри 0 10:12Кевин Холланд UFC`да миллионер жангчи эканлигини рад этди 0 09:44Бугун ўсмирларимиз Испанияга қарши баҳс олиб боради 0 09:18Фьюри Нганну ва Уайлдернинг зарба кучини солиштирди 0 08:53Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:26Нурмагомедов Ядонг билан жанг олдидан ҳозирги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 07:57Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 07:31Пимблетт, Холлоуэй ва Стивсон "ғалабалари сабаб" жаримага тортилди 0 19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0

10 дек 10:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Отабек Умаров халқаро спорт ташкилоти вице-президентлигига тавсия этилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда ўтган мажлисда ташкилот олдида турган бир қатор муҳим вазифалар, келажакдаги режалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидан 16 декабрь куни Ўмон давлатининг Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Бош ассамблеясига тайёргарлик кўриш, ушбу тадбирда бўлиб ўтадиган ООК раҳбарияти таркибига, хусусан, ташкилот вице-президентлигига Ўзбекистон томонидан таклиф этиладиган номзодни кўриб чиқиш, қолаверса, “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонининг ижросини таъминлаш каби масалалар ўрин олди.

Маскатда бўлиб ўтадиган Бош ассамблеяда аввало 2030 йил бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига мезбон давлат аниқланади. Шунингдек, халқаро ташкилотга вице-президентлар сайланиб, 2025 йил бўлиб ўтадиган IV ёшлар Осиё ўйинларининг мезбон мамлакати, яъни Ўзбекистон томони билан шартнома имзоланади.

Ҳозирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси зиммасида турган масъулият ҳар қачонгидан юқори. Зеро, 2025 йилги IV ёшлар Осиё ўйинларига илк бора Ўзбекистон, аниқроғи Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Ушбу тадбирга юқори савияда тайёргарлик кўриш, бу жараёнда Осиё Олимпия Кенгаши билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш ғоятда муҳим аҳамият касб эади.

Ижроқўм йиғилишида ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, спорт ва ташкилотчилик борасида улкан салоҳиятга эга ҳамюртимиз Отабек Умаров номзоди Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлигига илгари сурилди. Маълумки, Отабек Муҳаммадалиевич Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда мамлакат ММА ассоциациясидаги фаолияти орқали юртимизда ушбу спорт турларининг ривожини янги босқичга кўтаришга эришди. Тадбирда сўз олганлар бу борада энг муносиб номзод танланганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Маълумот учун, Осиё Олимпия Кенгашида жами 10та вице-президент фаолият кўрсатади. Уларнинг 5 нафари қитъадаги минтақалар бўйича иш олиб борса, қолган ярми Осиё қитъасида ўтадиган 5та йирик комплекс мусобақалар, яъни ёзги Осиё ўйинлари, қишки Осиё ўйинлари, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, соҳил Осиё ўйинлари ҳамда ёшлар Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этишга масъул ҳисобланади. 16 декабрь куни Маскатда бўлиб ўтадиган Ассамблеяда келгуси йилдан бошлаб ўтказиладиган комплекс мусобақаларга мезбонлик қилувчи мамлакатлар ООК вице-президентлиги учун ўз номзодини илгари суриш имкониятига эгалар. Шу тариқа Ўзбекистон илк бор 2025 йил ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши эвазига ушбу нуфузли ташкилот раҳбариятига ўз вакилини номзод қилиб кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, Ижроқўм йиғилишида Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари дирекциясининг директори ҳам сайланди. Ушбу масъулиятли лавозимга МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов бир овоздан маъқулланди.

Йиғилишда МОҚ раҳбари юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда вилоятларда бу борада кенг кўламли ишларни амалга ошириш, Қашқадарё вилоятида ўтган беллашувлар мисолида селекцион турнирлар орқали терма жамоа учун иқтидорли ёшларни саралаш каби масалаларга ҳам урғу берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг