UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Баҳодир Жалолов: "2025 йилда супероғир вазнда жаҳон чемпиони бўлишни режалаштирганман" 0 18:55ФОТО Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"! 0 18:34Диёра Келдиёрованинг кимоноси, боксчиларнинг қўлқопи аукционда сотилди 0 18:13Илия Топурия Махачевни рақиблари сафидан ўчирди 0 17:52Янги Олимпия даврига тайёргарлик режалари муҳокама марказида 0 17:31"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди 0 17:10Қорасув маҳалласида замонавий сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди 0 16:49Светлана Осипова институтда меҳмон бўлди 0 16:28Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорга ўқилган ҳукмни қўллаб-қувватлади 0 16:07Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди 0 15:46Мавсумнинг энг кўп эйс зарбаси муаллифи маълум 0 15:25Ислам Махачев ва Арман Царукян жанг шартномасига имзо чекмаган 0 15:04Пойтахтимиз Халқаро қиличбозлик федерацияси конгрессини ўтказишга тайёр 0 14:43Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади 0 14:22Prezident Cup. Чемпионлик тақдирига таъсир қилувчи 8-тур учрашувлари бошланди 0

08 фев 17:42
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Отасининг тобути устига медалини қўйган, рақсга қатнашган, ҳарбийнинг ўғли, боксга жуда кеч кириб келган Александр Усик қиссаси

Александр Усикни унинг отаси илк бор бокс залига олиб келган, лекин ўғлининг бокс чўққисига чиққанини кўрмади.

Усикнинг отаси 2012 йилги Олимпиададаги чемпионлигидан сўнг вафот этган. Отасининг ўлимидан 10 йилдан ошиқ вақт ўтган бўлишига қарамай, у ўғли учун туртки бўлиб қолмоқда. Ота ўз ўғлини ёшлигидан боксга ўргатиб келган ва ёмон машғулот ҳамда жанглардан кейин доим Александрга дакки бериб келган. «У доим машқ қилиш ва ўқишга ундаб, мажбурлаган. Ҳозир менда мавжуд бўлган барча нарса унга тегишли. Отам мен учун кўп сармоя киритди, ҳаётда оила, спорт ва таълимни биринчи поғонага қўйишни ўргатди», дея эслайди украиналик боксчи. 

Катта Усик ҳар доим боласининг яхши ўқишини ва яхши инсон бўлиб улғайишини хоҳларди. Ҳатто у учун универсал формула ҳам ўйлаб топган эди. «Сен аҳмоқ бўлсанг, ҳеч кимга керак эмассан, шунинг учун яхши ўқишинг лозим, деб менга насиҳат қиларди отам», дейди қаҳрамонимиз. Усик 15 ёшидан бокс билан шуғуллана бошлаган. Бунга қадар эса футбол, кураш ва карате спорт турларида, шунингдек, рақсда ўз омадини синаб кўрган. «Бир куни мен уйга келиб, отамдан сўрадим: «Мен ким бўлишимни истайсиз?» У шундай жавоб берди: «Аввало, сен яхши инсон бўлишинг керак. Шунда орзу қилган барча нарсангга эришасан», дейди Александр. Украиналик спортчи болалигида онаси билан туғилган Риботин қишлоғига кўчиб келганида, у футбол билан қаттиқ шуғулланган. 

Кейинчалик у «Таврия» болалар жамоасига қабул қилинди, аммо у ердаги жанжалдан сўнг кетди. Усик клубга қайтиш учун жамоадошидан кечирим сўрашни хоҳламади. Шу билан бир қаторда оилада унинг машғулотларни давом эттириши учун етарли маблағ йўқ эди. Шундан сўнг Александр боксга кўчиб ўтди ва у буни шундай хотирлайди: «Отамнинг айтишича, менда ҳамма нарса бор. Ҳайрон бўлдим. «Дада, мен футболни яхши кўраман, қанақа бокс? У ерда мени уришяпти!» ва у жавоб берди: «Улар сени уришини истамасанг, сен уларни ур». Боксчининг отаси Афғонистондаги урушда иштирок этиб, икки марта яраланган ҳамда ўғлига пичоқ ишлатишни ўргатган. Онаси: «У жиноятчи бўлиб улғаяди», деб қаршилик қилишига қарамай, отаси бу йўлдан қайтмади. 

«Мен урушдан кейинги ҳолатнинг оқибатларини ва у билан нималар содир бўлганига гувоҳ бўлдим. Отамда тез-тез бош оғриғи, жуда юқори қон босими кузатиларди. Вафотига яқин қолганда, даҳшатли тушлар кўрар ҳамда ўлган ўртоқларининг исмини айтиб кечалари бақириб чиқарди», деб отасини ёдга олади қаҳрамонимиз. Урушдан кейин катта Усик қўриқлаш ва қурулиш майдончасида ишлаган, ўғлига Афғонистонда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида умуман гапирмаган, аммо у ердаги муҳитни кўп бор сўзлаб берган. Боксчининг ўзи бу ҳолатни шундай ифодалайди: «У урушда содир бўладиган ғайриинсоний ҳодисалар даҳшатли эканлигини айтиб берарди. Худо кўрсатмасин, масалан, сизнинг бошингизга шундай кунлар тушди дейлик, чидай олармидингиз?» Ҳарбий тизим Александрнинг тарбиясига таъсир кўрсатди. 

Отаси унга кўплаб нарсаларни ўргатиб кетган. Украиналикнинг сўзларига қараганда, унда кучли ҳарактерни шакллантирган ва дидига таъсир қилган шахс айнан унинг падари ҳисобланади. «Эсимда, отам менга пайпоқ, ички кийим, оёқ кийимларни ювишни ўргатган. Ғижим кўйлак ва шимни кўчага кийиб чиқишимга доим қарши эди», дейди қаҳрамонимиз. Усик жуда ёш пайтидан пул ишлаб топишни бошлаганди. У ўзини кўрсатиш учун қишлоқни айланиб чиқар, кексаларнинг ўтинини чопишга кўмаклашар, ғишт терар, сигир боқар ҳамда ўт ўрар эди. Шу ҳизматлари эвазига айримлар унга пул берган. Чемпион ушбу даврларни шундай хотирлайди: «Мен топган пулимни олиб келиб, бу менинг ҳиссам, дедим. Отам уларни олиб, бир четга қўйди. Ҳар доим улар пулларимни ташлаб юборяпти деб ўйлардим, лекин отам уларни йиғиб юрган экан. Нимадир керак десам, ўзим берган пуллардан сотиб олиб берарди. Шунингдек, отам мени яхши кўришини ҳеч айтмаган, бироқ кўчадаги танимшларим бу ҳақида кўп марта сўзлаб берарди. Менимча, у совет пайтида ўсгани учун ҳис-туйғуларини кўрсатмаслиги керак бўлган.


Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг