UZ

Сўнгги янгиликлар

02:0013 та жангидан 9 таси тўлиқ давом этган Абу-Дабидаги UFC 321 турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 01:57Кутилмаган якун: Аспиналл ва Ган ўртасидаги жанг ўтказилмаган деб топилади! 0 01:27UFC 321: Бразилияликлар иштирокидаги чемпионлик жанги якунланди 0 00:34Умар Нурмагомедовнинг UFC 321 турниридаги жанги тўлиқ давом этди 0 00:04UFC 321. Волков фаолиятидаги 50-жангида Жаилтон Алмейдани мағлуб этди 0 22:37UFC 321. Икрам Алискеровнинг кореялик рақибига қарши жанги тўлиқ давом этди 0 20:13Азат Максум UFC'да кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди 0 18:32Артём Довбик янги клуб қидирмоқда 0 18:11Конор Макгрегор: "Мен даволандим" 0 17:50Камар Усман нега Белал Муҳаммадга йўқ деганини изоҳлади 0 17:29Тайсон Фюри: "Фақат битта рақиб билан ўзаро шахсий адоватим бор" 0 17:08"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда 0 16:47Кутилмаган хабар: Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги бекор бўлди 0 16:28Жастин Гэтжи: "Январь ойида Топурияга қарши жанг қилиш имконсиз, аммо..." 0 16:07Том Аспиналл яна учта жангдан кейин UFC’дан кетиши мумкин 0

12 мар 07:50
Янгиликлар

Болалар спорти

Ойбек Жуманазаров: “Натижалар салмоғини оширшни ният қилганмиз”

Жисмоний тарбия ва спорт оммавийлигини таъминлаш, ўғил-қизларимизни ўзлари танлаган спорт турларига чорлаш, спортга ошно ёшларимизни етарлича шарт-шароитларга эга бўлган мажмуаларда машғулотларга жалб этиш, иқтидорли спортчи-ёшларни тарбиялаб, катта спорт сари етаклаш спорт мактабларининг устувор вазифаларидан саналади.

Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам спортчилар машғулотларда эмин-эркин иштирок этишлари учун шароиттлар муҳайё этилган. 

Бугун мазкур спорт мактабида эркин кураш (аёллар кураши), юнон-рум кураши, дзюдо, оғир атлетика, таэквондо (ВТФ), каратэ (ВКФ), қиличбозлик, бокс, кураш, самбо спорт турлари бўйича 954 нафар ёшлар 57 нафар малакали тренерлар қўл остида маҳоратларини ошириб боришмоқда. Спорт мактаби тарбияланувчиларининг кўркам ва шинам, замон талабларига мос спорт залларида машуғлотларга зўр бераётгани боис, биргина ўтган 2019 йил бир қатор муваффақиятли натижаларни қўлга киритишган. 

Жумладан, Муҳаммад Жумаев (дзюдо), Али Хусенов (юнон-рум кураши), Музроб Негбоев (бокс), Истам Қудратов (самбо), Рўзимурод Йўлдошев (самбо), Султон Исоқов (самбо), Шахзод Хўжақўлов (самбо), Мохларойим Савриддинова (бокс), Мухлиса Каримова (каратэ), Шавкат Каримов (каратэ), Мирзабек Нозимқулов (каратэ), Диёрбек Сайдуллаев (каратэ), Умид Эсанов (кураш) лар миллий терма жамоалар таркибида ўтган йилги Осиё ва жаҳон чемпионатларида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишган.  

Ўзбекистон чемпионати ва кубок беллашувларида эса спорт мактаби тарбияланувчилари 23 та олтин, 22 та кумуш, 54 та бронза медалларини  жамғаришга муваффақ муваффақ бўлишган.

Бундан ташқари Ситора Норқулова (эркин кураш), Мухлиса Нормўминова (эркин кураш), Диёра Амонова (эркин кураш), Ҳусан Ташев (таэквондо ВТФ), Мақсуд Очилов (дзюдо), Муҳаммадали Сайдуллаев (юнон-рум кураши) каби ўн тўрт нафар спортчилар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги баёнига мувофиқ эришилган натижаларига кўра, олий ўқув юртларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинган. 

Албатта, спортчиларнинг бундай муваффақиятларга эришишда Мамадоли Норов (кураш), Юлдуз Салимова (эркин кураш), Акбар Жўраев (юнон-рум кураши), Улуғбек Мажидов (самбо), Вайисхон Эргашев (эркин кураш), Фарҳод Файзиев (таэквондо ВТФ), Шаҳобиддин Шаропов (дзюдо), Йўлдош Норов (эркин кураш) сингари тажрибали ва жонкуяр тренерларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ. 

Спорт мактабида режага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2821- сонли “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI  Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида спортчилар тайёргарлигини янада яхшилаш, керакли шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилган устувор вазифалар аниқ белгилаб олинган. Спортчиларни жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ўқув-йиғин машғулотларига алоҳида эътибор қаратилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ – 3031-сонли “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ – 4063-сонли Қарори ижроларини таъминаш юзасидан ҳам спорт мактабининг барча ишчи-ходимлари, мураббийлари ва тарбияланувчилари иштирокидаги оммавий бадантарбия машғулотларини ташкил этиш  одат тусини олган.    

Президентимизмиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусни ўғил-қизлар орасида тарғибот-ташкивот қилиш, ижросини таъминлаш учун ЯКТИБЎСМ директори Ойбек Жуманазоров бошчилигидаги мутасаддилар томонидан алоҳида дастур-режа ишлаб чиқилган. 5 та муҳим ташаббуснинг 2-ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида биргина ўтган йилнинг ўзида мавжуд спорт турлари бўйича мусобақалар, спорт тадбирлари, мастер-класслар ўтказилган. 

Ойбек ЖУМАНАЗАРОВ, Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори:

- Жисмоний тарбия ва спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантириш, оммавийликни таъминлаш асосий вазифаларимиздан саналади. Спорт мактабимизда мавжуд спорт турлари бўйича машғулотларга зўр берган ўғил-қизларимиз орасида истеъдодли, метин иродали спортчилар кўпчиликни ташкил этади. 

Селекция ишлари орқали яна ҳам иқтидорли ёшларни жалб этиб, уларнинг маҳоратларини ошириб бориш ва катта спорт сари йўналтириш, мамлакат терма жамоаларига муносиб издошларни етказиб бериш ва шу орқали халқаро спорт майдонларида юртимиз шаъни ва обрўси учун бор маҳоратини намоён этиб, энг кучли спортчилар қаторида кўриш бош мақсадларимиздан.  

Ҳозирда 9 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 70 нафар спорт устаси, 228 нафар спорт усталигига номзод спортчиларимиз бўлиб, режага мувофиқ жорий йилда ҳам натижалар салмоғини янада оширишни ният қилганмиз.  

Бир сўз билан айтганда, спортчиларимизнинг севимли масканида машғулотлар авжи палласида, яратилаётган қулай шароитлардан мақсадли фойдаланаётган ўғил-қизлар иродаларини мустаҳкамлаб, чемпионлик сари одимламоқда.   

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг