UZ

Сўнгги янгиликлар

11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0

18 июн 20:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек боксида кубалик мутахассис иш бошлади

Ўзбекистонда боксчилар тайёрлашнинг миллий стандарти жорий қилинади, юртимизда кубалик тажрибали профессор иш бошлади.

Хабарингиз бор, 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида  спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича катта йиғилиш ташкил этилганди. Бу борада Ўзбекистон бокс федерацияси тегишли чора-тадбирларни олиб бормоқда. Бунгача федерация раҳбарияти вилоятларда сафарда бўлиб, ҳудудлардаги вазиятларни, у ердаги ҳолатни ўрганди.

Ана шу ишларнинг мантиқий давоми сифатида федерация селекция тизимини ривожлантириш бўйича навбатдаги катта қадамни ташлади. Президент топшириғи асосида бокси жаҳонда тараққий этган Куба мамлакатидан келган профессор, Кубада замонавий бокс мактабининг бугунги услубини йўлга қўйган тажрибали мутахассис Карлос Вильянуэва энди Ўзбекистон бокс федерациясида маслаҳатчи сифатида иш бошлади. 



Маълумот учун, Карлос Вильянуэва улкан ва бой тажрибага эга профессордир. Бокс йўналишида 48 йиллик тажрибага эга. Кубада бугунги замонавий ва миллий бокс услуби асосчиларидан бири. Мамлакатда бокс мактаблари ва бокс билан шуғулланувчилар учун ишлаб чиқилган кўплаб услубий қўлланмалар муаллифидир.  Унинг қўлланмалари Кубада дарслик сифатида ўрганилади. Фаолияти давомида 30 дан ортиқ илмий қўлланмаларни ишлаб чиққан, у яратган қўлланмалар асосида бир қатор мамлакатларда бокс тизими ташкил этилган. 

Илмий ишлардан ташқари, кўплаб мамлакатларда мураббий сифатида муваффақиятли фаолият олиб борган. Шогирдлари қаторида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларининг олтин медаль эгалари бор. Ангола, Ҳиндистон, Никарагуа, Покистон, Венесуэла, Мексика, Тайвань, Туркия каби мамлакатларда турли лавозимда ишлаган. Бир қатор тажрибали мураббийларнинг, шу жумладан бугунги кунда Куба терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётган Роландо Асебалнинг ҳам устози ҳисобланади.

Кубалик мутахассиснинг вазифаси шундан иборатки, у Куба ва Ўзбекистон бокс тизимини ўрганиб, таҳлил қилган ҳолда мамлакатимизда боксчилар тайёрлашнинг ягона услубий қўлланмасини яратиш ишларида яқиндан ёрдам беради. Ушбу лойиҳа йўлида Ўзбекистон бокс федерацияси ва Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети мутасаддиларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузилди. Айни пайтда бу ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини бошлаб юборган. 

Ўзбекистон бокс федерациясида ўтказилган йиғилишда ҳам университетда фаолият олиб борувчи профессор, доцентлар билан биргаликда ушбу лойиҳа муҳокама қилинди, бир қатор муаммолар таҳлил қилинди. Қилинадиган ишлар режалаштирилди, йўл хариталари тузиб олинди. Унга кўра, ишни тизимли йўлга қўйишда мураббийлар малакасини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлини алоҳида таъкидланди. 

Яна бир янгилик - режага биноан, энди Ўзбекистонда боксчиларни тайёрлаш бўйича миллий стандарт ишлаб чиқилади. Ана шу стандарт болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, бокс мактаблари, Олимпия захиралари коллежларида жорий қилинади ва янги тизим асосида боксчилар тайёрланади. Бу эса ўз навбатида селекцияни самарали ташкил этиш, янгидан-янги номларни кашф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
18 июн 21:22:11
dilmurodmuminov67@gmail.com
хозирги кунда боксимиз кубадан кам эмас унга сариф килинган пулни чекка кишлок бокс залларига ажратилган яхширок бўларди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг