UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

06 янв 15:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек профессионал боксида йил воқейлиги - WBC Конвенцияси!

Ўзбек профессионал боксида ортда қолган 2023 йилнинг энг муҳим воқейлиги бу шубҳасиз, нуфузли WBC ташкилотининг йиллик Конвенциясига Тошкент шаҳрининг мезбонлик қилгани бўлди.

12-17 ноябрь кунлари пойтахтимиз тарихда илк бор Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг 61-Конвенциясига мезбонлик қилди. WBC профессионал бокснинг энг нуфузли йўналиши бўлиб, унга 1963 йилда асос солинган. Штаб-квартираси Мексиканинг Мехико шаҳрида жойлашган. 2022 йил ташкилотнинг юбилей - 60 йиллик Конвенцияси Мексикада ўтказилган ва айнан ўша тадбирда 61-Конвенция мезбонлиги Тошкент шаҳрига ишониб топширилганди. 

Йилнинг энг муҳим бокс тадбирида қатнашиш учун юртимизга юздан зиёд мамлакатдан делегатлар келди. Ўзбекистонда WBC ташкил этилганлигининг 60 йиллиги ҳам нишонланди. Шу кунгача Конвенция Мексикадан ташқари АҚШ, Европа мамлакатларида ташкил этилганди. МДҲ мамлакатлари орасида Боку (Озарбайжон) ва Москва (Россия) шаҳарлари ҳам ушбу тадбирга мезбонлик қилган. Осиё давлатлари орасида Таиланд, Япония ҳам WBC конвенциясини қабул қилган. Марказий Осиё давлатлари орасида биз биринчи бўлдик. 

WBC 61-конвенциясида таълим, допинг, ҳакамлик, халқаро муносабатлар, бокс қоидалари, рейтинглар, чемпионлик камарлари, хайрия ва жамоат ташаббуслари каби бир нечта масалалар бўйича йиғишлар ўтказилди. Майк Тайсон, Эвандер Холифилд, Александр Усик, Роберт Дюран, Костя Цзю, Амир Хан сингари дунёга машҳур бокс юлдузлари ушбу тадбирда иштирок этишди. 17 ноябрь куни муҳташам "Ҳумо Арена"да ўтказилган катта профессионал бокс кечаси билан WBC Конвенциясига якун ясалди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг