UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Ла Лига. "Реал"да ғалаба, Модрич "Қироллик клуби"даги сўнгги ўйинини ўтказди 0 19:21Оливейра – Топурия жанги ҳақида: "Топурия кучли зарбага эга, аммо у янги вазн тоифасига ўтди" 0 18:57АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди 0 18:35Жон Жонс ММАдаги фаолиятини тугатдими? Спортчи жавоб берди 0 18:02UFC жангчиси Дана Уайт ўзи учун 1 миллион доллар тўлаб бергани ҳақида гапириб берди 0 17:33Thailand Open. Биринчи кунги беллашувларнинг барчасини ғалаба билан якунладик 0 17:07Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум 0 16:46Чарльз Оливейра: "Агар Делла Маддалена Махачевга имкон бериб қўйса, ҳаммаси тугайди" 0 16:19Россия фигурали учиш федерацияси Ижроия қўмитаси Иван Поповнинг Ўзбекистонга ўтишига рухсат бермади 0 15:48Маҳмуд Мурадов камар учун жанг қиладиган Oktagon 72 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:21БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади? 0 15:00Рамазон Темиров: "Камаргача боришим учун UFC'нинг ўзи яхши рақиблар беряпти" 0 14:35Tepe Sigeman 2025. Жавоҳир Синдаров иккинчи ўринда бормоқда 0 14:07WBC Мужибилло Турсунов ҳамда Аюбхон Бахтиёров иштирокидаги жангларни эълон қилди 0 13:40Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин 0

30 окт 16:01
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбек спортида яна можаро: Бош прокуратура қалбаки ҳужжатлар билан ОТМга қабул қилинган сохта спортчиларни фош қилди

Туризм ва спорт вазирлигида ўтган йиғилишда Бош прокуратура томонидан олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича белгиланган спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларига олий таълим муассасаларига кириш имтиёзининг берилиши аҳволи ўрганилгани ҳақида маълумот берилди.

Ёшларнинг спорт соҳасидаги ютуқларини муносиб рағбатлантириш мақсадида мусобақалар ғолибларини давлат олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосида имтиҳонсиз қабул қилиш тизими жорий этилиб, ўтган уч йилда 4 минг нафар абитуриент бу имкониятдан фойдаланди.

Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, спорт мусобақаларини ўтказиш ва иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ва имтиёз бериш тизимини тартибга солишда қуйидаги жиддий муаммолар аниқланган:

1. Спорт соҳаси вакилларига имтиёз беришдан пировард мақсад Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатларига иқтидорли спортчиларни тайёрлаш ва юксак натижаларга эришишдан иборат бўлса-да, бироқ кўп ҳолларда имтиёзлар “айрим ёшлар” учун ўқишга кириш воситасига айланиб қолган.

2018 йилда 421, 2019 йилда 1 213 ва 2020 йилда 2 367 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёздан фойдаланиб, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган бўлиб, ўтган 3 йилда имтиёздан фойдаланувчилар салмоғи 5 барабарга ортган.

Шунинг баробарида, имтиёздан фойдаланувчилар сонини сунъий ошириш мақсадида айрим спорт мусобақаларининг сони ҳам орттирилган.

Жумладан, имтиёз берувчи олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича 2018 йилда  206 та мусобақа ўтказиш белгиланган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилда 296 тани ташкил этиб, 30 фоизга ошган. Бу ўз навбатида, ғолиб ва совриндорлар сонини ҳам ортишига олиб келган.

Масалан, календар режага мувофиқ 2018 - 2021 йилларда баскетбол, волейбол ва чим устида хоккей бўйича республика чемпионатлари 146 та ўтказилиши лозим бўлсада, амалда икки баробар кўп (273 та) ўтказилган.

Натижада, бу спорт турлари бўйича имтиёз асосида ўқишга тавсия этилганлар ҳам йилма йил ортиб борган (2018 йилда – 18, 2019йилда – 82, 2020йилда - 295 ва 2021йилда - 308 нафар).

Бироқ, халқаро мусобақаларда спортчиларимиз натижалари аксинча, пасайиб борди.

Масалан, 2018 йилда имтиёзли равишда талабаликка қабул қилинган спортчиларнинг 44 нафари ёки 10,5 фоизини Осиё ва жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич кескин камайиб 13 нафар ёки 0,6 фоизни ташкил этган.

2. Мутасадди вазирлик ва спорт федерациялари ҳам имтиёздан ўқишга кириш “воситаси” сифатида фойдаланиш учун кенг имконият яратиб бермоқда.

Миллий чемпионатларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёни халқаро стандарт ва талабларга мос келмайди.

Масалан, 2018 - 2021 йилларда ўтказилган 698 та миллий чемпионатдан 269 таси ёки 38 фоизи дастлабки саралаш, яъни туман-шаҳар босқичларисиз ўтказилган. Оқибатда, олис ҳудудлардаги иқтидорли ёшларнинг мазкур мусобақаларга жалб этиш ва имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган. Ёки, миллий чемпионатларни ўтказишда барча ҳудудлар бирдек қамраб олинмаган.

Ушбу даврда ўтказилган 698 та чемпионатларнинг 221 тасида (31,6%) ҳудудий жамоаларнинг ярми ҳам иштирок этмай, номигагина ташкил этилган.

Шунингдек, миллий чемпионатларни ўтказиш жараёнларини электронлаштириш, видео ва фото - тасвирга олиш тизимли йўлга қўйилмасдан, барча ҳужжатлар қоғоз шаклида юритиб келинган. Бу эса, мусобақалар натижаларини жамоатчилик учун очиқ ва шаффоф бўлишини таъминламай, айрим спорт мураббийлари томонидан мусобақа натижалари сохталаштиришига имкон яратган.

Масалан, биргина 2020 йилда 31 нафар спортчи қалбаки ҳужжатлар асосида олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда қабул қилинганлиги аниқланган.

Шу билан бирга, жорий йилда ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда волейбол мусобақалари натижалари бўйича ҳақиқатда ғолибликни қўлга киритмаган 7 нафар спортчига имтиёзлар тақдим этилган. Йиғилишда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани айтилди.

3. Олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёзли асосда тавсия этилган 1 921 нафарспортчи касбий (ижодий) имтиҳондан ўтказилган.

Натижаларга кўра, иштирокчиларнинг 213 нафари(11 фоизи) максимал баллнинг 36 фоизини ҳам тўплай олмаган бўлса, 41 нафариижодий имтиҳон талаблариниумуман бажараолмаган.

Бундай ҳолатлар асосан чим устида хоккей (19 нафар), таэквондо (21),эшкак эшиш (65) ва футбол (70) спорт турларида кузатилган.

Ёки, ғолиб ва совриндорларнинг 147 нафари турли баҳоналар (ҳозирда спорт билан шуғулланмай қўйганлигива ҳк.) билан имтиҳонларда иштирок этмаган.

Миллий чемпионатда совринли ўринларни эгаллаган “спортчилар” ўз йўналишида ижодий имтиҳондан ўта олмаганлиги ушбу мусобақалар ва уларнинг натижалари бўйича тегишли хулоса қилишга асос бўлади.

4. Соҳада берилаётган имтиёзларнинг қонун ости ҳужжатларида белгиланаётганлиги ва кўп маротаба ўзгараётганлиги муаммоларга олиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 18 - моддасига асосан, имтиёзлар фақат қонун билан белгиланади. 

Ҳозирда спорт соҳасидаги ютуқлари учун имтиёзлар 4 та қонун ости ҳужжатларида белгиланиб, деярли ҳар йили имтиёзларнинг қўлланилиши бўйича янгича тартиблар белгиланган.

Бу борадаги хорижий давлатлар тажрибаси аксарият мамлакатларда спорт соҳаси бўйича имтиёзлар қонунларда белгиланганлигини кўрсатди.

Манба. Юқоридаги келтирилган барча маълумотлар Туризм ва спорт вазирлигида Бош прокуратура томонидан спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларига олий таълим муассасаларига кириш имтиёзининг берилиши аҳволи бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасига бағишланган йиғилишда акс эттирилган.

Мирали Боймуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг