UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:37Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпионида допинг аниқланди 0 19:16Ламин Ямалга мукофот топширилди + ФОТО 0 18:55Енгил атлетикачиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларини 14 та медаль билан якунлашди 0 18:43Пара пауэрлифтинг: Бекзод Жамилов Риёд-2025 ўйинларида бронза медалини қўлга киритди! Бу Ислом бирдамлиги ўйинларидаги сўнгги медалимиз бўлди 0 18:34Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз Тошкентга қайтди (ФОТО) 0 18:13Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг илк партияси якунланди 0 17:52Туркия терма жамоаси Испанияда йирик ўғриликка дуч келди 0 17:31GGG World Boxing президенти лавозимига ягона номзод бўлиб қолди 0 17:10Усик замонавий боксдаги асосий муаммони айтди 0 16:49Пара пауэрлифтингчи Қудратой Тошпўлатова Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медалга эга чиқди 0 16:28"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди? 0 16:07Хабиб Нурмагомедов Павел Дуровга мурожаат қилди 0 15:46Ислам Махачев UFC P4P рейтингида биринчи ўринга қайтганига муносабат билдирди 0 15:25Сўнгги куннинг илк медалини жиу-житсучимиз тақдим этди 0

20 июл 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Фотогалерея

Ўзбек ва корейс боксчиларининг Сеулдаги қўшма машғулотидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу кунларда "Фавзул Мунаввар" промоутерлик клуби боксчилари Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб туришибди.

Муҳаммадюсуф Нажмиддинов мураббийлигидаги чарм қўлқоп усталаримиз 29 июль куни FW1 промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида ўз жангларини ўтказишади. 

Эътиборлиси, оқшомнинг марказий жангида ҳамюртимиз Шаҳзодбек Шаробиддинов (5-1) кореялик Сон Кван Лига қарши рингга кўтарилади. Ўн икки раундлик жанг ғолиби WBA Asia камарига эга бўлади. 

Боксчиларимиз ҳозирда кунига икки маҳалдан кореялик боксчилар билан биргаликда машғулотларни ўтказишяпти. Кечаги кун машғулотларига Корея спорт вазири ҳам ташриф буюрди.

Шунингдек, Кореядаги бокс кечасида боксчиларимиздан Ҳусниддин Мараимов, Дониёрбек Ҳайиталиев, Шаҳбозбек Толибжонов, Сирожбек Исмоилов ва Довруғбек Ибрагимовлар ҳам ўз жангларини ўтказишади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг