UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0

13 июн 11:27
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан кейин пешқадамлар сафида

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида рапид ва блиц йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунёнинг 55 жамоаси иштирок этаётган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучли таркибда совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. Таркибда Рустам Қосимжонов, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов сингари етакчи гроссмейстерларимиз бор.   

Жамоавий жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 500 000 евро бўлиб, рапид учун 310 000, блиц учун эса 190 000 евро ажратилган. Мусобақанинг илк куни рапид бўйича 4 та тур учрашувлари ўтказилди. Терма жамоамиз иккинчи кунги баҳсларда 2 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди. 

Global Ramblers 5:1, Исроил терма жамоаси 4,5:1,5 ҳисобида мағлуб этилди. Malcolm's Mates ва Hexamind жамоалари билан 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекдик. Таркибига машҳур гроссмейстерларни жамлаган Hexamind жамоасига қарши баҳсда Жавоҳир Синдаров амалдаги чемпион Володар Мурзинни, Нодирбек Абдусатторов эса Левон Аронянни мағлуб этишни уддалади. Рустам Қосимжонов ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини дуранг билан якунлашди. Афсуски, Афруза Ҳамдамова ва Нилуфархон Имомқўзиева рақибларига ютқазиб қўйишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи кунги баҳслардан сўнг 5 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият билан 12 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллаб турибди. Учинчи поғонадаги Freedom жамоаси ҳисобида ҳам 12 очко бор. Team MGD1 ва Hexamind Chess Team жамоалари 13 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. 

Бугун жаҳон чемпионатининг жамоавий рапид баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Тўққизинчи турда ўзимиз сингари 12 очкога эга Germany and Friends жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Германия таркибида Винсент Кеймер (2649), Маттиас Блубаум (2596), Свэн Расмус (2616), Дмитрий Колларс (2553), Александр Донченко (2561) сингари гроссмейстерлар бор. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг