UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

19 май 22:19
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё Кубоги 1/2 финалида аламли мағлубиятни қабул қилди

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган қитъа чемпионатининг 1/4 финалида Кореяни пенальтилар сериясида мағлуб этган амалдаги Осиё чемпиони Ўзбекистон терма жамоаси 1/2 финалда Японияга айнан 11 метрли зарбаларда ютқазди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида Асилбек Алиев пенальтидан ҳисобни очди - 1:0. Учрашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди. Еттинчи дақиқада япониялик футболчилар мувозанатни тиклашди - 1:1. Футболчиларимиз озгина чидай олишмади. Пенальтилар сериясида футболчиларимиздан чинакамига омад юз ўгирди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги эртаги 1/2 финалда якунланди. Энди ўсмирларимиз шу йил қишда Қатар яшил майдонларида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этишади. 


U-17 Осиё Кубоги. 1/2 финал

Япония – Ўзбекистон 1:1 (0:1) пен-3:2

Жидда. “King Abdullah Sports City Hall Stadium”

Ҳакамлар: Ҳариш Кунду (Ҳиндистон), Арун Пиллаи (Ҳиндистон), Паттарапонг Кижсатҳит (Таиланд), Виват Жумпаун (Таиланд)

Япония: 1.Косеи Ошита, 3.Антони Удемба, 8.Такеши Вада, 9.Эито Такаки (11.Какеру Саито, 74), 10.Маки Китаҳара, 13.Чимезиэ Эземуокве, 15.Рёма Цунейоши (14.Тафуку Сатоми, 46), 16.Казато Кимура (18.Рекуто Шираогава, 61), 17.Йошики Фужимото ( 6.Сора Иватсуши,46), 20.Йошито Кумада, 21.Арата Окамото ( 5.Сосуке Ҳоши, 82)

Ўзбекистон: 1.Олимжон Шомуротов, 4.Муҳаммад Ҳакимов, 6.Муҳаммад Маматов ( 10.Миркомил Муродов, 46), 7.Амирхон Эркинов, 8.Ислом Равшанов, 9.Асилбек Алиев ( 20.Лазиз Абдураимов,70) 11.Суҳроб Садиржонов (14.Муҳаммадодилхон Орифхонов, 64), 13.Миржамол Анваров, 16.Адис Абдунабиев (2.Машҳур Абдисолиев, 64), 19.Аҳрор Равшанбеков, 22.Абубакир Раҳимов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг