UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

07 фев 13:51
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари, Қизиқарли!

Ўзбекистон қишки Олимпиадаларда: Нагано-1998

9-25 февраль кунлари Жанубий Кореяда XXIII қишки олимпия ўйинлари ўтказилади.


Мусобақа олдидан биз юртимиз спортчиларининг қишки Олимпия ўйинларидаги иштироки тарихига назар ташлаймиз.

Бундан бир неча кун олдин спортчиларимизнинг 1994 йилги Олимпиададаги иштироки ҳақида маълумотларни эътиборингизга тақдим этгандик.

Ўзбекистон қишки Олимпиадаларда: Лиллеҳаммер-1994

Бугун эса 1998 йилда Японияда ўтган "Оқ олимпиада"ги ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки ҳақида маълумот берамиз.


"Нагано-1998"

Ҳисоб бўйича 18-ҳисобланган "Оқ Олимпиада" 1998 йили 7-22 февраль кунлари Япониянинг Нагано шаҳрида ўтказилган. 

Турнирда Ўзбекистон номидан тўрт нафар спортчи иштирок этган:

Тоғ чанғиси: 

Комил Ўрунбоев

Фигурали учиш:

Роман Скорниаков

Татьяна Малинина

Фристайл:

Лина Черязова


Спорт байрамининг тантанали очилиш маросимида Комил Ўрунбоев терма жамоамиз байроқдори вазифасини бажарган. 

Айнан 21 ёшли Ўрунбоев ўшанда терма жамоамизнинг энг ёш спортчиси бўлган. 29 ёшли Лина Черязова эса жамоадошлари ичида ёши энг катта спортчи бўлган.

Вакилларимиз 1998 йилги Олимпиадада медаль қўлга кирита олмаганлар. Спортчиларимиз ичида энг яхши натижани фигурали учиш баҳсларида Татьяна Малинина қайд этган. Ўшанда у финал баҳсларида саккизинчи поғонани эгаллаганди. 


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг